Душанба оқшомида АҚШ шарқий соҳилларига ëпирилган Sandy довули оқибатида¸ камида 33 одам нобуд бўлди¸ 13 штатдаги 7,4 миллиондан ошиқ аҳоли электрсиз қолди. Бу офатнинг ҳали буткул ўтиб кетмагани айтилмоқда.
Супердовул ëпирилган дақиқаларда Атлантика океани АҚШ шарқий қирғоқларини ўз домига тортгандек кўринди ва қатор шаҳарлар сув ичида қолди.
Пойтахт Вашингтон баробарида Атлантика океани шарқий соҳилида жойлашган 13 штат довул келиши билан қоронғуликка чўкди.
АҚШ шимол-шарқий ҳудудларига Sandy довули ёпирилганидан сўнг президент Барак Обама Ню Жерси ва Ню Йорк штатларини “аосий фожиа зонаси” деб эълон қилди.
Бу табиий офатдан энг кўп зарар кўрган минтақалар аҳолисига федерал жамғармадан маблағ ажратиш имконини беради.
Sandy АҚШ шимол-шарқий ҳудудларига ёпирилган энг йирик Атлантик довулдир.
10 миллионга яқин одам яшаëтган Ню Йорк шаҳрида фавқулодда ҳолатда ишга туширишга ҳозирланган генератор ишламай қолди¸ уйлар ертўлалари¸ муҳими метро бекатлари ва тунелларни сув босди.
Кўп штатларда кўчаларга ëпирилган сув оқибатида машиналар¸ уйларнинг иккинчи қаватигача сув остида қолди.
Электрсиз қолган касалхоналар сунъий нафас олиш машиналарига уланган беморлар ҳаëтини қўлбола усуллар билан сақлаб туришга¸ минглаб мижозларни эвакуация қилишга мажбур қолди.
Об-ҳаво мутахассислари¸ Sandy довулининг шарқий соҳилдан бутунлай ўтиб кетмаганидан огоҳлантирмоқдалар.
Шимолий Жоржиадан Канада томон кучли бўрон сақланиб қолаëтгани¸ АҚШ ўрта-ғарбий штатларига кучли ëмғир келгани¸ ғарбий Виржиния тоғларига айни соатларда қалин қор ëғаëтгани айтилмоқда.
Табиий офат оқибатида шарқий соҳил штатларининг ўнлаб аэропортларидан учиб-қўниши режаланган минглаб рейслар бекор қилинди. Федерал ҳукумат идоралари¸ мактаб ва бошқа муассасалар ëпиқлигича қолмоқда.
Ню Йорк шаҳар метросини сувдан тозалаб¸ қайта ишга тушириш учун тўрт кун вақт кераклиги айтилмоқда. Бу эса¸ миллионлаб одамнинг кундалик ҳаëт тарзига қайтиши яна бир неча кун имконсизлигича қолади¸ деганидир.
"Ню Йорк шаҳар метроси 108 йиллик¸ аммо у ўз тарихида ўтган тундаги каби фалокатни кўрмаган”¸ дея баëнот берди довулдан сўнг шаҳар метрополитени раиси Жозеф Лҳота.
Супердовул келтирган вайронгарчилик кўламининг шарқий соҳилда тонг отгач аниқ маълум бўлиши кутилмоқда. Аммо ҳукуматнинг дастлабки ҳисоб-китобига кўра¸ биргина Sandyнинг ўзидан етган бевосита иқтисодий зарар камида 7 миллиард долларни ташкил этади. Айни пайтда¸ вайронгарчилик оқибатида суғурта ширкатларига етган молиявий зиëннинг ўнлаб миллиард долларни ташкил этиши айтилмоқда.
АҚШ президентлик сайловига саноқли кунлар қолганда ëпирилган довул муносабати билан президентликка даъвогарлар Барак Обама ва Митт Ромней ўз сайловолди кампанияларини тўхтатишга мажбур бўлди.
Озодлик ўзбек хизмати директори Алишер Сиддиқ айни кунларда АҚШ пойтахти Вашингтонда ва супердовул келтирган вайронагарчилик ва мураккабликларни бевосита кузатмоқда.
Довулдан кейин АҚШ шарқий соҳиллари¸ хусусан¸ Вашингтонда юзага чиққан вазият ҳақида Алишер Сиддиқ хабар беради.
Алишер билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин: