Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:20

Россияда "ҳизбчилар"га қарши облавалар бормоқда



Москва шаҳри ва Подмосковъенинг айрим туманларида “экстремизм ва террорчилик”да айбланиб 50 дан зиёд мусулмон ҳибс этилгани хабар қилинмоқда. Кузатувчилар Россияда мусулмон жамоасига қарши босимлар кучайиб бораётганини таъкидламоқда.


7 ноябр куни Москва ва Подмосковъеда бир гуруҳ намозхон ҳибс этилди.

Ҳизб-ут-Таҳрир ва Россияда ҳудудида фаолияти тақиқланган бошқа экстремистик ташкилотларга алоқадорликда айбланаётганлар қаторида Россия мусулмон жамоатчилиги аъзолари, жумладан IslamNews бош муҳаррири Рустам Жалилов, Марказий осиёлик сиёсий қочқинлар жамияти фаоли Аҳмад Умаровлар ҳам бор.

​Озодлик мухбирига бу хабарни тасдиқлаган Марказий осиёлик сиёсий қочқинлар жамияти президенти Баҳром Ҳамроевга кўра, биргина Курская метроси яқинидаги Катта Казённий тор кўчасидаги уйлардан бирида тожикистонлик ва ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан иборат 5 оила аъзолари Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан эрталабки соат 5:30 ларда олиб чиқиб кетилган.

- Тинтувлар ҳали ҳам кетяпти. Менинг ёрдамчим Аҳмад (Умаров-таҳр.) озод этилди ва унинг айтишича “Ҳизб-ут-Таҳрир партиясига алоқадорликларинг борми?”, деб ҳибслар бўлаяпти. Ҳозир 59 та одамни қамашган, менга оила аъзолари телефон қилди. Мана охирги ҳибс этиш Одинцовода бўлибди. Бугун, 7 ноябрда бир вақт ичида соат эрталабки 5:30 дан ҳибсга олишлар бошланди. Ҳамма ҳибс этилганлар ФСБ биносида, Лубянкада ушлаб турилибди, айримлари сўроқ қилиняпти. Ҳибс этилганлар орасида IslamNews муҳаррири Рустам Жалилов ҳам қўлга олинди, дея хабар қилади Баҳром Ҳамроев.

Баҳром Ҳамроев билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:48 0:00
Бевосита линк


Ҳамроев Лубянкага олиб келинган мусулмонларга “Ҳизб-ут-Таҳрир партиясига алоқангиз борми?”, “Шу партияга мойиллигингиз борми?” каби саволлар берилмоқда.



Ҳуқуқ фаолига кўра, мусулмонларга қарши облавалар ва тинтувлар Лосино-Петровский, 3- Карачаровский, Одинцово, Отрадное, Орехово-Зуево, Красногорск ва бошқа жойларда олиб борилмоқда. Ҳибс этилганлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия фуқаролари экани маълум қилинди.

Ҳамроев¸ бундай тинтув ва ҳибс этишлар айнан юқоридан юборилган махсус буйруқ асосида олиб борилаётганига ишонишини қўшимча қилди.

“Мемориал”: Россияда мусулмонлар таъқиб этилиши кучаймоқда

7 ноябр куни Москва ва Россиянинг бошқа ўлкаларида мусулмонларга қарши олиб борилаётган облавалар тўғрисида “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ходимлари махсус матбуот анжумани ўтказди.

“Мусулмонларнинг Россияда таъқиб қилиниши” деб номланган бу йиғилишда сўзга чиққан ташкилот вакиллари Россия мусулмонлар жамоасига босимнинг кучайтирилиши ҳукумат сиёсатидан норозилар сафини кенгайтириш ва мусулмон ёшларнинг радикаллашувига олиб келишидан огоҳлантирдилар.

“Фуқаровий кўмак” қўмитаси раҳбари Светлана Ганнушкина Россияда исломнинг радикаллашуви¸ биринчи навбатда¸ Путин ҳукумати олиб бораётган босимга жавоб ўлароқ баҳоланишини гапирди:

- Ҳукуматнинг мусулмонларга қарши олиб бораётган сиёсат Россия учун ҳалокатлидир. Россия фақат насроний эмас, балки кўп конфессияли бир давлатдир. Ҳукуматнинг ўз аҳолисига қарши бундай ҳаракатлар олиб боришига йўл қўймаслик керак. Бундай босим кучайиб борса¸ мамлакат парчаланиб кетиши турган гап! Россия мусулмонларига қарши ҳокимият кураши 2003 йилнинг 14 февралида Россия Олий Судининг 15 ташкилот, жумладан Ҳизб-ут-Таҳрир ташкилотининг тақиқланишидан бошланди¸ десам хато қилмайман. Бугунги кунга келиб¸ ташкилотларни тақиқлашдан ташқари оммавий равишда мусулмон адабиётларининг “экстремистик” деб эълон қилинаётганига гувоҳмиз, дейди Светлана Ганнушкина.

Ганнушкина Россия мусулмонларига қарши курашнинг янгидан авж олиши президентликка Владимир Путин қайтиши ортидан кузатилганини ҳам қўшимча қилиб ўтди.

Сўзга чиққан “Мемориал” фаоллари Россия ҳуқуқ-тартибот идораларининг оммавий равишда мусулмонларга қарши жиноий ишларни сохталаштираётганига гувоҳ бўлаётганини таъкидлади.

“Мемориал” марказининг Кавказ ва Марказий Осиë гуруҳи раҳбари Виталий Пономарёв Россияда ноқонуний деб эълон қилинган Ҳизб-ут-Таҳрир ташкилотининг терроризм, экстремизм ёки бошқа ноқонуний фаолиятга алоқадорлиги бирор маротаба ўз исботини топмаганини гапирди.

Пономарёв шунга қарамасдан оммавий ҳибс этишлар ва облавалар Россиянинг бошқа минтақаларида олиб борилаётгани ва асосан Ҳизб-ут-Таҳрир ташкилоти аъзолари қўлга олинаётганини хабар қилди:

- Олдинроқ Татаристонда ва кеча Бошқирдистонда олиб борилаётган махсус амалиёт давомида 40 кишининг ҳибс қилингани, шунингдек бугун Москвада Ҳизб- ут-Таҳрирга қарши бу амалиётлар давом этаётганидан хулоса чиқариш мумкинки, бутун Россия бўйлаб олиб борилаётган “тозалаш” ишлари натижасида кўплаб одамлар яна қўлга олинади, уларга нисбатан яна жиноий ишлар сохталаштирилади, дея хулоса қилди Виталий Пономарёв.

Айни пайтда, Россия ФСБси 7 ноябр куни “Москвада Ҳизб-ут-Таҳрир халқаро террорчилик ташкилотининг янги аъзолари қўлга олингани” тўғрисида махсус хабар тарқатди.

Тинтув натижасида, Москва ва Москва вилоятида “экстремистик деб тан олинган диний-тарғибот адабиётлар мусодара қилингани” айтилади.

Бошқирдистон ФСБси эса 6 ноябр куни Уфада “ҳизбчиларнинг” “бошқарув бўғини” қўлга олингани ва “кўплаб диний-тарғиботчилик адабиёти мусодара қилингани” ҳақида хабар берган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:25 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG