Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:26

Владимирда ўзбекистонлик қотили ушланди


Владимирдаги Клязма дарёси кўприги остидан чавақлаб кетилган 29 яшар Ўзбекистон фуқароси Ҳиссатулло Масҳадов қотил айбини бўйнига олди. Ҳибсга олинган шахс ўзбекистонлик билан “муносабатлар ва ижтимоий қарашларда” келиша олмагай қолганини гапирмоқда.



Россиянинг Владимир вилояти бўйича Тергов қўмитаси жорий йилнинг 28 сентябрида Клязма дарёсидаги кўприк остида 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ҳиссатулло Масхадов қотили топилганини хабар берди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Владимир вилояти Тергов қўмитаси Ахборот маркази раҳбари¸ адлия полковниги Ирина Мининанинг айтишича, жиноятни содир этганликда Андрей Михеев исмли шахс айбланмоқда.

- Айбланувчи Михеев 29 октябр куни қўлга олинди. Аввалига улар бир гуруҳ бўлиб ичган, кейин иккаласи бу гуруҳдан ажралган ва ғойиб бўлган. Андрей Михеев олдин судлангани аниқланди. Қотилликни содир этиб, у Ярославл вилоятидаги наркология реабилитация марказларида яшириниб юрган, дейди Ирина Минина.

Тергов тахминларига кўра, шу йилнинг 28 сентябрида ўзбекистонлик мардикор Ҳиссатулло Масхадов Владимир шаҳридаги Липки паркида маҳаллий фуқаролар билан танишиб қолади. Улар билан ароқ ичиб бўлганидан кейин у 32 ёшли Андрей Михеев билан Клязма дарёси томон йўл олади.

Дарёдан ўтадиган кўприк остида Масхадов ва Михеев спиртли ичимлик ичишни давом этади. Михеевнинг кейинчалик терговчиларга берган тушунтиришидан маълум бўлишича, у ерда "бутилкадошлар" ўртасида “одамлар ўртасидаги муносабатлар ва дунёқараш” масаласида юзага келган мунозара оқибатида муштлашув келиб чиқади.




Андрей Михеев ўзбекистонликка 81 маротаба пичоқ солади. Жон таслим қилган Ҳиссатуллони жиноят жойида ташлаб, Андрей Михеев изларини йўқотишга уринган.

- Мана бу уйга кирдим, монастирдан олан кийимлар шу уйга яширинган эди, шу ерда кийимларимни алмаштирдим, устимдагини эса пакетга солдим. Анови колонкада қўлларимни ювиб олдим ва кетдим, дея оператив-тергов амалиётида тушунтириш берди қотилликда айбланаётган владимирлик Андрей Михеев.

Наркоманлар реабилитация марказидан 29 октябр куни Владимирга бемалол қайтган Михеев маҳаллий жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан вокзалнинг ўзидаёқ қўлга олинди.

Тергов давомида келтирилган исбот-далилларни инкор эта олмаган Михеев жиноятни содир этганига тўлиқ иқрор бўлди ва жиноят тафсилотларини гапириб берди.

Озодлик чавақлаб кетилган Ҳисматулло Масхадов Владимир шаҳрига 2012 йилнинг 23 февралида туғишган укасининг олдига келгани, Владимирда 1,5 йилдан буён яшаб уй ремонти билан шуғулланиб юргани, 25 сентябр куни кечга яқин Студенческая кўчасидаги яшаш жойидан чиқиб кетгани ва унинг 81 жойидан пичоқланган жасади 29 сентябр куни кўприк остидан топилгани тўғрисида олдинроқ хабар берган эди.
XS
SM
MD
LG