Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:48

Ўзбеклар маҳаллийчиликдан миллиятчиликка қачон ва қандай ўтади?



Душанба¸ 26 ноябр куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив мулоқотимизда ўзбеклар миллий бирлигига энг катта тўсиқ деб кўрилаëтган маҳаллийчилик илдизлари ва ундан озод бўлиш имконлари ҳақида гаплашдик.

Куни-кеча бир неча йилдан бери Россияда яшаб келаëтган ўзбек зиëлиси билан телефонда суҳбатлашиб қолдик. “Ҳозирги кунда Сизнингча¸ ўзбек жамияти¸ хусусан муҳожирлар ҳаëтидаги энг жиддий муаммо нима?” деб сўрадик гап орасида суҳбатдошимиздан.

“Маҳаллийчилик”¸ деди кўп ҳам ўйланиб ўтирмасдан суҳбатдошимиз.

“Россияга келиши билан аксар ўзбекистонликлар ўз вилоятидан келганлар билан топишиб олади. Ҳар бир вилоятдан келганлар маълум соҳани ўз “монополия”сига айлантирган ва бошқа вилоятдан келганларни унга яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишади. Бошига иш тушадиган¸ фалокат босиб¸ ўлиб қолаëтган ўзбеклар кўп Россияда ҳозир. Лекин ўликни ватанга жўнатиш учун ëрдам сўралса¸ яна ҳамма ўлган ë фалокатга тушганнинг “қайси вилоятдан” эканини сўрайди. Водийлик самарқандликка¸ бухоролик жиззахликка ëрдам бермайди¸ беришни ҳам истамайди”¸ деди Россияда кўпни кўрган зиëли суҳбатдошимиз.



Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар ҳаëтига оид бу манзара¸ аслида Ўзбекистон ичкарисида ҳам¸ хориждаги аксар юртлардаги ўзбек жамоалари орасида ҳам кузатилади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:50:37 0:00
Бевосита линк


Ўзбек ўзбек билан хоҳ Тошкентда¸ хоҳ Ню Йоркда бўлсин танишар экан¸ саломдан сўнг сўрайдиган биринчи саволи: “Қаердансиз?” бўлади.

Нафақат суҳбатнинг давоми¸ балки янги танишганлар ўртасидаги кейинги муносабатлар тадрижини ҳам аксар ҳолларда шу савол жавоби белгилайди.

Сизнингча¸ ўзбекларнинг “Қаердансиз?” саволига бу қадар аҳамият юклашининг илдизи қаерга бориб тақалади?

Ўзбек жамиятини маҳаллийчилик доирасидан чиқа олмаëтгани сабаблари нимада?

Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери нима учун ўзбеклар орасида “ўзбекистонликман” деган бирлаштирувчи тушунча ва қадрият пайдо бўлмади?

Ҳозирги ҳукумат идеологлари зўр бериб сингдиришга уринган “миллий истиқлол ғояси” нима учун ўзбекларни бирлаштирувчи миллий мафкурага асос бўла олмади?

Сиз учун¸ ўзбекистонликларнинг қайси вилоят¸ қайси тумандан экани қанчалар муҳим?

Зеҳниятингизга “ëт” деб тақдим этилган вилоятдан чиққанлар билан муносабатлар чегараси қаерда бошланиб¸ қаерда тугайди ?

Ўзбеклар маҳаллийчилик доирасидан озод бўлиб¸ миллий ғоя¸ давлатчилик мафкурасини қабул қилишлари учун нима иш қилмоқ керак?

Бу ишни ўзингиздан бошлашга тайëрмисиз?

Тайëр бўлсангиз¸ бу қобиқни ëришни нимадан бошлайсиз?

Бу ва бошқа қатор саволлар атрофида Сиз билан OzodlikOnline жонли¸ интерактив дастурининг душанба¸ 26 ноябр куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида суҳбатлашамиз.







Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG