Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:53

Ўзбекистон қонунлари бойлар учун чиққанми?


“Газ, чироқ йўқ, одамлар табиатга ҳужум қиляпти”

дейди Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги Пахтаобод қишлоғидан қўнғироқ қилган суҳбатдош.

- Мевали, манзарали дарахтларнинг ҳаммасини кесиб ташладида. Теварак атрофдаги ҳамма нималарни кесиб ташлаган, одамлар қишдан чиқиши керакку. Одамларда нажот қолмаяптида.

Озодлик: Одамлар исиниш учун табиатга ҳужумни бошладида-а?

- ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:47 0:00
Бевосита линк


“Ногиронни мажбурлаб ишдан ҳайдашяпти”

дейди Тошкент шаҳрининг Миробод тумани кўзи ожизлар жамиятидаги корхонада ишлаётган 55 ёшди Мавлуда Маматхўжаева.

- Болаликдан ногиронманда. Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган чўтка ва картон ишлаб чиқариш корхонасида. Исмим Мавлуда Маматхўжаева. 55 ëшга чиқдим. Ишхонада “55га чиқдинг. Энди пенсияга кетгин” деди. Мен “Оилавий шароитим оғир. Қарамоғимда 80 яшар ойим бор. Пенсия жуда ҳам кам. Яна бир йил ишлаб турай” дедим. Улар “Йўқ кетасан” деди. Мен “ариза ëзмайман” деб кетдим. Мен кетганимдан кейин ўзларича менга буйруқ чиқариб қўйибди ишдан кетди деб. Юқори ташкилотга мурожаат қилган эдимда. Ўзбекистон кўрлар жамиятининг марказий бошқаруви раиси Абдунабиев Абдуқаюмга мурожаат қилдимда. Ўша одам менга жуда ҳам қўпол муомалада бўлиб, мени эшитишни ҳам хоҳламай хонасидан чиқариб юборди. Менинг директорим 75 ëшда. 10 кун ишда, 20 кун уйда. “У 75 ëшида ишлаяптику. Мен ҳеч бўлмаса бир йил ишлай ўзимни ўнглаб олгунча. Мен бир йилда уч марта касалхонага ëтсам, пулни қаердан оламан? Пенсия кам бўлса, ойим ҳам касал” дедим. Сен кетишинг керак, деб мажбуран бўшатиб юборди. Ҳозирги кунда менга буйруқ чиқибди. Аризага қўл қўйиб кетасан, дейди мажбурий равишда. Бизга августдан бери ойлик бермайди. Пенсиям кам бўлгани учун сизлардан илтимос қилувдим.

Озодлик: Нечанчи гуруҳ ногиронисиз?

- Бир эдим туғилганимдан бери. 2 йил бўлди икки қилиб қўйди. Пенсиям жуда ҳам кам. Шунинг учун ишлаб турай деган эдим. Турмушга чиқмаганман. Боқувчим йўқ. Ëлғизман, дейди Тошкент шаҳрининг Миробод тумани кўзи ожизлар жамиятидаги корхонада ишлаётган 55 ёшди Мавлуда Маматхўжаева.

“Ака-ука фермер мафиялар халққа сув бермай қўйди”

дейди Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманидаги Чамбил қишлоғидан қўнғироқ қилган, исми сир қолишини сўраган навбатдаги суҳбатдош:

- Бутун ҳамма жойни эгаллаб одамларни юришга ҳам қўймайди. Ўзбекистоннинг қонунлари камбағалларга чиққанми, бойларга ишламайдими билмадим. Сувнинг тепасида ерларни эгаллаб олган. Биттаси 150 гектарга экади, 70 гектарга план беради. Мозористоннинг жойларигача эгаллаб экканда. Қашқадарëда янги ҳоким бўлиб яхши ишлаяпти деб турган эдик. Ўша ҳам буларга ҳеч нарса демади. Одамларга сув ҳам ўтказмайди. Одамлар шунга қўрқиб қолганда. Мана 5-6 йилдан бери централний коллектордан суғориб ерлар шўрлаб кетган. Уларнинг ҳам бола-чақаси бор. Борган одамга ўлдираман дейди, у дейди. Йўлни ҳам тўсиб ташлаган.

Озодлик: Маҳаллий мафиями ëки бойми булар?

- Маҳаллий бойларда. Кеча мана битта ҳўкизи йўқолган эди. Бутун қишлоқнинг бечора болаларини молхонасига келтириб қўйиб, уриб, ўзидан кетказиб, сув сепиб ҳам урганда, дейди Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманидаги Чамбил қишлоғидан қўнғироқ қилган суҳбатдош.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG