Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:47

Нуровлар оиласи ҳақиқат изламоқда


“Ҳизб ут-Таҳрир” диний ташкилотига аъзоликда айбланиб 2012 йил баҳорида Сурхондарёда қамалган ака-ука Нуровлар устидан олиб борилган тергов ва маҳкамага оид янги тафсилотлар пайдо бўлди.

“Ҳизб ут-Таҳрир” диний ташкилотига аъзоликда айбланиб 2012 йил баҳорида Сурхондарёда қамалган ака-ука Нуровлар устидан олиб борилган тергов ва маҳкамага оид янги тафсилотлар пайдо бўлди.

Ака-ука Нуровларнинг жияни Асрорбек Озодликка жиноий иш тўлиқ сохталаштирилгани ва унга жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида очиқ гапиришга журъат қилганини маълум қилди.

Россияга Ўзбекистондан куни кеча етиб келган Нуровлар оиласининг яна бир аъзоси – 24 ёшли Асрорбек тоғалари Сайфулло, Сайдулло, Абдуллоҳ ва Искандарларнинг Сурхондарёда “ҳибзчиликда” айбланиб узоқ муддатларга қамалиб кетганини Озодликка гапириб берди.

У тергов пайтида СНБнинг терговчилари босимига учрагани, қийноқлар остида аллақандай ҳужжатларга қўл қўйишга мажбур бўлгани, тоғалари оғир калтакланганига ўз кўзи билан гувоҳ бўлгани ва бу иш кимнингдир истаги билан сохталаштирилганига шубҳа қилмаслигини айтди.

Асрорбек Сурхондарё вилоят судида олдин берган кўрсатмалари босим остида берилгани ва бу кўрсатмалардан воз кечганига қарамасдан суд тоғаларини айбловчи сўраган муддатга озодликдан маҳрум этганини гапирди.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:14 0:00
Бевосита линк

Эслатиб ўтамиз, Москва атрофидаги қишлоқлардан бирида қоровуллик қилиб кун кечириб юрган Равшан Нуров шу йилнинг 9 февралида акалари - 44 ёшли Сайфулло, 40 ёшли Сайдулло ва 37 ёшли Абдуллоҳнинг қамоққа ташланиши ортидан Россиядан Ватанига қайтиб борган яна бир укаси – 34 ёшли Искандар ҳам қамоққа олинганини хабар қилган эди.

Аниқланишича, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари Нуровлар оиласини Туркиядаги “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилоти вакиллари билан учрашгани ва ўша ердан туриб Ўзбекистон ичкарисидаги диний ташкилот бўғинларини молиялаштирганликда, экстремистик ва террорчилик ниятларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга қайтиб келганликда айбламоқда.

35 ёшли Равшанбек деярли барча ўғиллари қамалганидан сиқилиб қолган онаси ҳам бир ой олдинроқ оламдан ўтганини билдирди. Ҳозирда Москвада қолаётган Равшан Нуров Ўзбекистонга қайтишга қўрқиб қолгани, зеро у ерда уни ака-укалари тақдири кутаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG