Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:47

Омскда ўзбекистонлик аёл эрини пичоқлаб ўлдирди


Россияда Ўзбекистон фуқароларининг ўз ватандошларига нисбатан зўравонлик қилиши ҳолатлари кўпаймоқда.
Россияда Ўзбекистон фуқароларининг ўз ватандошларига нисбатан зўравонлик қилиши ҳолатлари кўпаймоқда.

Омскда Янги йил арафасида эрини пичоқлаб қўйган ўзбекистонлик аёл жиноий жавобгарликка тортилди. Унинг вояга етмаган фарзанди эса шаҳар шифохонасига жўнатилди.


Озодликнинг Москвадаги бюросига қуйидаги мазмунда электрон хабар келиб тушди.

“Ассалому алайкум! Келаётган янги йилингиз билан. Шу йилнинг 22 декабр куни Россиянинг Омск шаҳри Нефтяник посёлкасида 1982 йилда туғилган андижонлик Қурбонов Бекмурод Шавкатович ўзининг биринчи турмуш ўртоғи томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Пичоқ юракка санчилган. Марҳум бу аёли билан 1 йил аввал ярашиб кетишган экан. Ўртада 8 ёшлик бир қиз фарзанди бўлган.”

Ўз исмини ошкор этмаган хат муаллифи қизалоқ яқин орада яқинлари топилмаса, болалар уйига юборилиши мумкинлигини тушунтириб, Озодликдан боланинг кейинги аҳволини билиш ва, зарурат бўлса, унга ёрдам бериш чораларини кўришни сўраган.

Хатдаги фактларни текшириш мақсадида Озодлик Омск вилоят расмий идораларга мурожаат қилиб, ҳодиса тафсилотларини аниқлаштирди.

Россия Тергов қўмитасининг Омск вилояти бўйича бошқармаси вакили адлия полковниги Лариса Болдинова исми сир тутилаётган ўзбекистонлик аёлга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қотиллик) бўйича жиноий иш очилганини тасдиқлади.

“Ҳодиса 2012 йилнинг 22 декабр куни кечки соат 6 ларда Омск шаҳридаги қўрғонлардан бирида содир бўлди”, дейди Болдинова.

- Бу аёл яна ароқ олиб келиб ичмоқчи бўлган, эри қўймаган. У хотинини тўхтатмоқчи бўлган. 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган бу аёл ўта маст ҳолатда бўлган, эри билан шунинг ортидан жанжал келиб чиққан. 31 ёшли Бекмурод Қурбонов ундан ароқ ичишни бас қилишни талаб қилган. Шунда жаҳл устида тумбочка устида турган пичоқни олиб бу аёл эрининг қорни ва кўкрагига пичоқ санчган. Етказилган жароҳатлардан Қурбонов ўша жойда жон таслим қилган. Қотил аёл эса жиноят жойидаги изларни йўқотишга ақли етган. Бироқ терговчиларимиз, ҳеч қандай қийинчиликсиз, қотилликни айнан у содир этганини фош этишди,- дейди Тергов қўмитаси вакили Лариса Болдинова Озодликка.

Олинган қўшимча маълумотларга кўра, ҳозирда қотил аёл ҳибсга олинган ва маҳаллий тергов изоляторида, Бекмурод Қурбонов мурдаси эса Нефтяник қўрғони моргида сақланмоқда.

Аёлнинг 8 ёшлик қизи шу поселкадаги 3 сонли касалхонага жўнатилган ва ҳозир ҳам ўша ерда қолмоқда. Бу хабарни Озодликка етказган ва боланинг тақдири билан қизиққан манба марҳумнинг ота-онаси оламдан ўтиб кетгани, яқинлари эса унинг майитини Омскдан Андижонга олиб кетишда муаммоларга дуч келганини билдирган.

Аниқланишича, Ўзбекистонда марҳумнинг иккинчи турмуш ўртоғи ҳозир ҳомиладордир.

Лариса Болдинова Озодликка боланинг аҳволи ҳақида буларни айтади.

- Бола ҳозирда шифохонада қолмоқда: биз Ўзбекистондан унинг яқинлари келишини кутяпмиз. Яқинлари йўлга чиқишгани тўғрисида хабар олдим. Бугун терговчилар билан гаплашган эдим – улар болани бериб юборишга барча ҳужжатларни тахтлаб қўйган экан. Мурдани эса олиб кетиша олмаса керак. Билишимча, Бекмурод Қурбонов шу ерга кўмилди, дея қўшимча қилди тергов расмийси Лариса Болдинова.

Лариса Болдинованинг яна айтишича, 7 январ куни Омскнинг 1-Тюкалинский тор кўчасида соат тахминан 16:30 ларда кўчада кетаётган одамлар катта оловда одамнинг танаси ёниб ётганига гувоҳ бўлган.

Ҳодиса жойига етиб борган полиция ходимлари аланга ичидан Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган 45 ёшли шахснинг жасадини олиб чиққан.

Бу ҳодиса юзасидан ҳам Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қотиллик) бўйича жиноий иш очилган, бироз вақтдан кейин эса жиноятни содир этганликда айбланиб, 44 ёшли бошқа бир ўзбекистонлик қўлга олинган.

Ҳибсга олинган шахснинг терговчиларга у “ўз дўстининг охирги илтимосини бажариб ўлдиргани” ва “унинг охирги талаби билан қадимги ҳинд одати бўйича оловда ёқиб юбормоқчи бўлганини” тушунтирган.

- Аслида Россияда ноқонуний яшаб келган бу шахслар орасида жанжал келиб чиққан. Шунда айбланувчи пичоқ билан жабрланувчининг кўкрагига икки маротаба санчган. Мурдани кўчага олиб чиқиб ёқаётганда буни кўриб қолган одамлар полицияга хабар берган. Иккала шахс бу ерда ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган,- дея маълум қилди, Озодлик билан суҳбатда, Россия Тергов қўмитасининг Омск вилояти бўйича бошқармаси вакили Лариса Болдинова.

Мазкур жиноятлар тергови давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG