Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:00

Иш ҳақингизни қандай ундиргансиз?



Бу саволни атайлаб сарлавҳага чиқардик.

Муштарийларимиз орасида меҳнат муҳожирлари жуда кўп. Улар ўз Ватанида кечаётган жараёнлар тўғрисида айнан бизнинг радио орқали маълумот олиб туришади.

Меҳнат муҳожирлари, шунингдек, ўзлари дуч келаётган муаммолар ечимини топишга ёрдам беришимизни сўраб ҳам бизга кўп мурожаат қилишади.

Мана бугун яна бир меҳнат муҳожири, мактабни битирибоқ Россияга иш излаб кетган, эндигина 20 га кирган Достон мурожаат қилди.

- Менинг исмим Достон. 1993 йилда Хоразм вилоятида туғилганман. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида икки йилдан бери ишлайман.

Озодлик: Нима иш қиласиз?

- Сигарет базада ишлайман. Сигарет тушириб юклайман. Грузчик бўлиб ишлайманда. Икки йилдан бери ойлигимни берарди. Кейин началник ўзгарди. Янги началник бизга пул бермаяптида.

Озодлик: Сиздан ташқари яна қанча ватандошингиз бор?

- Биз тўрттамиз.

Озодлик: Ҳамманглар хоразмликми?

- Йўқ, фақат мен Хоразмданман. Улар бошқа жойли дўстларим.

Озодлик: База раҳбари сизларнинг ойликларни бермаяптими?

- Эртага бераман, индинга кел деб янги йилда ишдан бўшатганидан бери бораман. Ҳар куни шу гапни айтадида.

Озодлик: Қачондан бери ололмаяпсиз ойлигингизни?

- Янги йилдан олдин 18 декабр куни бизни ишдан бўшатди. “Бошқа ишга келманглар. Пулингизни бераман” деди.

Озодлик: Қайси ойлар учун ололмадингиз ойлингизни?

- Ноябр ойлигидан тўртта одамники 90 минг рубл бўлади. Декабрда 17-декабргача ишлаганмиз. 53 минг сўм пул бўлади тўртта одамники.

Озодлик: Бир киши 25 минг атрофида пул топарди эканда-а?

- Ҳа. Олдин шунақа ишлаганман. Икки йил ишлаганманда. 17 ëшимда келганман. Нима қилишга бошим қотиб қолди.

Озодлик: Кимларга учрадингиз ойлигингизни олиш учун?

- Ҳаммага айтиб кўрдим. Ҳеч ким ëрдам бермаяпти. Охири сизларга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.

Озодлик: Сизникига ўхшаган мурожаатлар жуда кўп бўлади. Тингловчилар эътиборига ҳавола қиламиз. Иш берувчи билан шунақа зиддият пайдо бўлганда бошқалар қандай ҳал қилганини балки тингловчиларимиз ўзлари ëзишар. Сизга маслаҳатини берар. Ишхонангизнинг бошлиғининг телефон номерини айтсангиз, биз қилиб кўришимиз мумкин.

- Телефон номери бор, деди Достонбек.

Достонга ўхшаб иш ҳақини россиялик иш берувчидан ололмаётган ўзбекистонликлар кўп.

Озодлик радиоси меҳнат муҳожирлари билан иш берувчилар ўртасига тушиб, муаммони ҳал қилиб бергани ҳолатлар ҳам жуда кўп.

Лекин Озодликдай радиодан ўнта бўлган тақдирда ҳам, ҳуқуқи топталган ҳар бир кишига ҳақини ундириб беришнинг имкони йўқ.

Демак, ҳар ким ўзи ҳаракат қилиши лозим. Бунинг учун эса, билим, тажриба ва уқув керак.

Шунинг учун, азиз тингловчи, тажрибангизни бошқалар билан ўртоқлашинг.
Бу ҳақда бизга ёзинг.

Достоннинг иши билан эса, биз шуғулланишга уриниб кўрамиз.

*********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG