Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:18

Ўзбекистонда алкогол ва тамакига янги акциз маркаси жорий қилинади


2013 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотлари учун янги акциз маркалари жорий қилинади. Бундан мақсад контрафакт алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг олдини олиш бўйича назоратни кучайтириш экани айтилмоқда.


Ўзбекистон ҳукумати 2013 йил 5 феврал куни «Алкогол ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркалари жорий қилиш ҳақида» қарор қабул қилганини Норма.уз Интернет нашри 11 феврал куни хабар қилди.

Ҳукумат қарорига кўра, янги акциз маркалари 2013 йил 1 апрелдан жорий қилинади.

Қарорга мувофиқ, ҳимоя даражаси кучайтирилган янги акциз маркалари дизайни ва ишлаб чиқарилишни тасдиқлаш Молия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси, Давлат Божхона қўмитаси ва «Давлат белгиси» Давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан амалга оширилади.



«Давлат белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмаси расмийси Озодлик билан суҳбатда янги турдаги акциз маркалари жорий қилинишини тасдиқлади.

- 1 апрелдан акциз маркалари ўзгаради. Акциз маркасининг ўзи янги дизанда чиқади. Акциз маркаси бу ҳимоя. Акциз маркаси яширин ишлаб чиқарилган контрафакт маҳсулот бўлмаслиги учун жорий қилинган. Акциз маркасини у ёки бу маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган ҳақиқий ишлаб чиқарувчи олади. Шунинг учун акциз маркалар ҳар икки йилда янги дизан билан чиқади.

Эски дизайн бўлса, маҳсулот контрафакт ҳисобланади. Ҳар бир корхона маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга ва у акциз маркаси билан баргиланган бўлиши шарт, деди ўз исмини айтмасликни сўраган «Давлат белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмаси ходими.

Ҳукумат қарорига кўра, эски турдаги акциз маркалар ёпиштирилган алкогол ва тамаки маҳсулотлари янги акциз маркалари жорий қилинганидан тўққиз ой ўтиб «маркировка қилинмаган», деб ҳисобланади ҳамда қонунда белгиланган тартибда савдодан олиб ташланади.

Молия вазирлиги ходими Озодлик билан суҳбатда ишлаб чиқарувчилар ва маҳсулот импорт қилувчилар янги турдаги акциз маркаларини олиш учун қатор ташкилотлар билан келишган холда «Давлат белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмасига буюртма бериши кераклигини айтди.

- «Давлат белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмасига буюртма берилади. Маҳсулот импорт қилинадиган бўлса, солиқ ёки божхона қўмитаси билан, агар маҳаллий ишлаб чиқарувчи бўлса, солиқ қўмитаси билан Агробанк билан келишган ҳолда буюртма берилади. Бир квартал олдин буюртма бериш керак.

Акциз марка учун тўловнинг ярми олдиндан, қолган қисми марка олинганидан сўнг тўланади. Кейин ишлаб чиқарувчи акциз маркани ўз маҳсулотига ёпиштириб чиқаради, деди Молия вазирлининг ўзини таништиришни хоҳламаган вакили.

Эслатиш жоизки, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган алкогол, спирт, пиво ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкалари оширилди.

Янги ставкалар президент Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларининг прогнози тўғрисида”ги қарорига асосан оширилган.

UzDaily маълумотига кўра, 1 январдан 1 декалитр этил спирти учун акциз солиғи 3,031 минг сўм (+15%), коньяк, ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотлари учун 26,16 минг сўм (+20%), пиво учун 2,975 минг сўм (+15%) га кўтарилди.

Тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи эса 25% га оширилди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:32 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG