19 феврал куни БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг Женевадаги қароргоҳида Қирғизистонда ирқий камситишга оид вазият бўйича Қирғизистон ҳукумати маърузаси тингланди. Ҳисобот 2007 – 2011 йилар оралиғини қамраб олган бўлса-да, мажлис иштирокчиларининг асосий эътибори 2010 йил Ўш воқеаларидан кейин юзага келган вазиятга қаратилди.
Ўш қирғинидан кейин Қирғизистон ҳукумати тарафидан қонли воқеаларни ташкил қилганлик айби билан, қирғизистонлик ўзбеклар етакчиси сифатида, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Қодиржон Ботиров ҳам сешанба кунги мажлисда қатнашди.
Қодиржон Ботиров Озодлик мухбирига мажлисда кўтарилган масалалар ҳақида гапириб берди.