Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:01

Петербургдаги ўзбеклар муштлашувига аёл сабабчи


Кейинги пайтларда Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар иштирокида муштлашувлар кўпаймоқда.
Кейинги пайтларда Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар иштирокида муштлашувлар кўпаймоқда.

Санкт-Петербургнинг Московский туманида 24 феврал куни содир бўлган оммавий муштлашувда фақат Ўзбекистон фуқаролари иштирок этган. Шаҳар прокуратураси расмий хабарида айтилишича, жанжал битта аёлнинг юриш-туриши устида келиб чиққан.



2013 йилнинг 24 февралида Петербургнинг Московский тумани, Пулковская кўчаси, 2 уй ёнида кечки соат 23:30 ларда содир бўлган оммавий муштлашувда 7 нафар ўзбекистонлик иштирок этган. Бу ҳодиса юзасидан Петербургнинг Москва туман прокуратураси олиб борган тафтиш натижасида жанжалга муҳожир аёл сабабчи бўлганини аниқлади.

Петербургнинг “Фонтанка” нашри Пулковская кўчасидаги муштлашувда гўё 20 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўзаро муштлашганини хабар қилган эди.

Москва туман прокурори муовини Ирина Помогаева оммавий ахборот воситаларида муштлашув миллий тусга эга бўлгани ва унда 20 киши иштирок этганини рад этди.

"Беш нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан бир аёл, Москва тумани 33-сонли полиция бўлимига олиб келинди. Текширув натижаларига кўра, икки киши Россияда миграция қонунларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бошқа миллат вакиллари жанжалда иштирок этмаган, айрим ахборот воситалари хабарларида берилаётган муштлашувда пичоқ ишлатилгани ҳақидаги гаплар ҳақиқат эмас. Муштлашганлар фақат ўзбекистонликлардир",- деди овози ёзиб олинмаслиги шарти билан прокурор муовини.

Яна икки киши енгил жароҳатлар билан маҳаллий шифохонага олиб келингани ва бир киши аллақачон шифохонадан чиқиб кетгани маълум бўлди.

Прокурор ёрдамчиси муштлашган ўзбеклар сўзларига таяниб, тартибсизликка ҳақиқатан бир аёл сабабчи бўлгани, лекин бунинг тафсилотлари ҳозирча текширилаётгани ва кейинроқ очиқланишини билдирди. Ирина Помогаева Озодликка муштлашув асосида жиноий иш қўзғатилиши эҳтимолини ҳам инкор қилмади.

Айни пайтда, сўнгги бир неча кун давомида Россиянинг “шимолий пойтахтида” муҳожирлар иштирокида бир нечта оммавий муштлашув бўлиб ўтгани хабар қилинмоқда.

27 феврал куни шаҳарнинг Адмиралтейская туманида 10-Красноармейская ва Якобштадтская кўчалари туташган жойда кечки соат 00:30 ларда 50 нафарга яқин шахс ўртасида муштлашув олди олинди. Санкт-Петербург Ички ишлар бошқармаси расмийси Вячеслав Степченко Озодлик билан суҳбатда ҳақиқатан полицияга 16 киши олиб келингани, уларнинг асосий қисми меҳнат муҳожирлари эканини тасдиқлади.

- Полиция ходимлари у ерда бир гуруҳ ёғоч таёқ ва тўқмоқларни кўтарган одамларга эътибор қаратган. Уларнинг туришидан муштлашув бўлиши аниқланган. Чақирилган полиция наряди ҳодиса жойида қўлга олинган бир гуруҳ шахслар полиция бўлимига олиб келган. Ўзбекистонликлар борми-йўқми ҳозирча айта олмайман, лекин ушланганларнинг асосий қисми шаҳар меҳмонлари экани, фақат бир неча кишигина россиялик эканини айтишим мумкин,- деди ҳодиса сабаблари тафтиш этилаётганини билдирган Вячеслав Степченко.

Интерфакс ахборот агентлиги 21 феврал куни кечаси Новокузнецкий кўчасида ҳам тўрт нафар ўзбекистонлик ва тожикистонлик муҳожирлар ўртасида бўлиб ўтган муштлашув натижасида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси пичоқ билан яралагани – улардан Склифосовский шифохонасига олиб кетилган иккитаси кўкрак, бел ва думбадан, 1 шаҳар шифохонасига олиб кетилган яна бири сонидан жароҳатланганини хабар қилди. Бироқ, Москва маҳаллий полиция бошқармаси Озодликка бу маълумотларни тасдиқлай олмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG