Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:52

Қобулда портлашдан камида ўн киши нобуд бўлди


Бугун Афғонистон пойтахти Қобулда, мудофаа вазирлиги биноси қаршисида ҳудкуш кимса ўзини портлатиб юборди.

Портлаш оқибатида камида ўн одам нобуд бўлди. Афғон полициясига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч фуқаролардир, қурбонлар орасида вазирлик ходимлари йўқ.

Портлаш АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел Афғонистонга ташриф қилаётган бир пайтда рўй берди.

Портлаш пайти Хегел бошқа жойда бўлган. Портлашга масъулиятни толиблар зиммасига олди.

Толибон вакили Забиуллоҳ Мужоҳид ҳужум Хейгелга қарши уюштирилмаганини айтди.

Мужоҳидга кўра, жанггарилар хоҳлаган пайт Қобулда портлаш уюштирабилажакларини кўрсатиш мақсадида буни қилганлар.
XS
SM
MD
LG