Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:17

Жалолобод осмонида НУЖ кўринди


Куни-кеча Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳри осмонида номаълум учар жисм кўрингани айтилмоқда. Гувоҳлардан бирининг айтишича, осмонда нур таратган 7 номаълум жисм ранги ва шаклини ўзгартириб, 3-5 дақиқа давомида ҳаракатланган.

НУЖ – номаълум учувчи жисм — Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳри узра кўрингани тўғрисида Озодликка шу шаҳарлик Абдумалик Шарипов айтиб берди.

Унинг айтишича, воқеа 7 март куни кечқурун содир бўлган.

“Барибир ҳеч ким ишонмайди, одамлар кулиб юрмасин, деб шунча кун пайтгача ҳеч кимга индамаган эдим, лекин гапларим ростлигига далил бўла оладиган суратлари бор”, деди Абдумалик.

Унинг нима кўрганини мухбиримиз суриштирди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:45 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG