Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2020, Тошкент вақти: 16:11

Прагада Наврўз байрами


23 март куни Прага шаҳрининг Карл майдонида Наврўз байрами нишонланди. “AMIGA” нодавлат ташкилоти бошчилигида қатор бошқа уюшмалар томонидан ташкил қилинган байрамга Vodafone мобил алоқа ширкати ҳам ҳомийлик қилди.

23 март куни Прага шаҳрининг Карл майдонида Наврўз байрами нишонланди.

“AMIGA” нодавлат ташкилоти бошчилигида қатор бошқа уюшмалар томонидан ташкил қилинган байрамга Vodafone мобил алоқа ширкати ҳам ҳомийлик қилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон, Эрон, Озарбайжон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларга доир миллий таомлар тортиқ қилинди.

Энг мазали таом пишириб келганларга махсус мукофотлар берилди.

Кун совуқ бўлишига қарамасдан тадбирга чехлар катта қизиқиш билдиришди.

Байрам давомида ўзбекистонлик созанда йигитлар гуруҳи ўзбекча қўшиқларни ижро этишди.

Шунингдек озар, туркман, араб тилларида янграган қўшиқлар ҳам йиғилганларни бефарқ қолдирмади.

Прагада Наврўз
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:05 0:00
Бевосита линк

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG