Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:17

Март-2013 Россияда 60 йиллик рекордни урди


Россияда 2013 йил март ойида қайд этилган ҳаво ҳарорати кейинги ярим аср давомида кузатилмаган. Мамлакатнинг йирик шаҳарларини мисли кўрилмаган ёғингарчиликдан тозалашга марказий-осиёлик меҳнат муҳожирлари сафарбар қилинди.


Тугаб бораётган март ойида Москвада ҳаво ҳарорати сўнгги 33 йил давомида энг паст даражага тушди. “Фобос” Об-ҳаво маркази мутахассислари ҳисоб-китобига кўра, 2013 йилнинг март ойи давомида кузатилган ҳарорат одатда январ охири - феврал бошларига хосдир.

Россиянинг Европа қисмидаги бундай совуқ об-ҳаво эса 1950 йиллар бошларидан буён кузатилмаган.

Аниқланишича, март ҳатто февралдан ҳам совуқроқ келган. Ўтган ҳафта давомида Россиянинг марказий минтақаларида ҳарорат 20 даражадан паст бўлди.

Россиянинг маркази, хусусан Москвада ҳавонинг кескин совуши билан бирга ёғингарчилик рекорди ҳам ўрнатилди. Шундоқ ҳам автомобил тиқинлари одатий ҳолга айланиб қолган Россия пойтахтида юзлаб километрга чўзилиб кетган автомобил пробкалари юзага келди.

Айнан шу кунларда Москвани қордан тозалашга минглаб меҳнат муҳожирлари ташланди.

Россияда меҳнат муҳожирлари
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:02 0:00

Москва шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, ҳозирда шаҳарни тозалаш учун қўшимча 30 фоизлик меҳнат кучига эҳтиёж бор. Москванинг Марказий маъмурий округида 4,7 минг, Шарқийда – 5 минг, Шимоли-Шарқийда – 3,1 минг, Ғарбий округда – 3,5 мингдан зиёд фаррош ва хизматкорлар ишламоқда.

Москванинг йўл-транспорт ширкатлари жами 5 минг хорижликни тозалаш ишларига жалб қилган.

Шу билан бирга, Москва мэрияси 14 минг ишга рухсатномани бекор қилгани ва 140 га яқин хорижлик ишчиларни ёллаб ишлатаётган ширкатни маъмурий жавобгарликка тортди.

Умуман олганда, 2010 йилдан бошлаб Москвада ишчиларга бўлган квоталар 250 минг кишидан 200 минггача камайтирилди. Москва ҳукумати ҳозирда шаҳарда 186 минг меҳнат муҳожири расман ишлаётганини гапирмоқда.

Мутахассислар бу кўрсаткичлар аслида кўпроқ экани, чунки иш берувчи коммунал-хўжалик бўлимлари раҳбарияти одатда ишга рухсатномаси йўқ ва расмий дворниклардан икки баробар кам ҳақ оладиган ишчиларни ёллашни маъқул кўради.

Кузатувчилар кўча тозаловчи ва қор куровчи ишчиларнинг етишмаслиги энг аввало шаҳар маъмуриятининг бу ишларни механизациялашга истаги йўқлиги, бунинг ўрнига ўзбек, қирғиз ва тожиклардан иборат арзон ишчи кучидан фойдаланишини сабаб қилиб кўрсатиб келади.

Бу айбловларга жавобан Москванинг биргина Марказий округи учун 4,5 минг дона “вакуумли сўргич” машиналари сотиб олингани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG