Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:39

Екатеринбург. "Миллатчи" мэрия, "мусиқасевар" ўзбеклар...


Екатеринбурглик ҳуқуқ фаоли Вячеслав Башков маҳаллий маъмуриятнинг русча бўлмаган мусиқани жамоатчилик транспортида тақиқлаш тўғрисидаги қарори устидан прокуратурага мурожаат қилди. У Екатеринбург маъмуриятининг бу ҳатти-ҳаракатларини рус бўлмаган барча аҳолига нисбатан камситиш, дея баҳоламоқда.


Екатеринбурглик ҳуқуқ фаоли Вячеслав Башков маҳаллий маъмуриятнинг русча бўлмаган мусиқани жамоатчилик транспортида тақиқлаш тўғрисидаги қарори устидан прокуратурага мурожаат қилди. У Екатеринбург маъмуриятининг бу ҳатти-ҳаракатларини рус бўлмаган барча аҳолига нисбатан камситиш, дея баҳоламоқда.

"Буни прокуратура текшириши керак!"


Россиянинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Екатеринбургда "маршрутка" ларда русча бўлмаган, аниқроғи “осиёча” мусиқани қўйишнинг тақиқланиши маҳаллий ҳуқуқ фаолларининг норозилигини келтириб чиқарди.

Можарога Свердловск вилояти омбудсмани Татьяна Мерзлякованинг йўловчилардан тушган шикоятларга таянган ҳолда маршруткаларда “тожикча куйлар”ни тақиқлашни сўраб Екатеринбург маъмуриятига қилган мурожаати сабаб бўлган. Ўз хатида омбудсман Мерзлякова бу масалага шаҳар транспорт раҳбарияти эътиборини ҳам қаратган.

Шаҳар амалдорлари "дўппига қўшиб бошни ҳам кўтариб" келган, кўринади. Бир неча кундан кейин Екатеринбург маъмуриятининг транспорт қўмитасидан қуйидаги мазмунда жавоб хати келди:

“6- маршрут ҳайдовчилари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан буён рус тилида узатилаётган ва йўловчиларимиз ғашини келтирмайдиган Екатеринбург шаҳри радиостанциялари мусиқаси янграйди. Ёки умуман ҳеч қанақаси янграмайди
Бундан буён рус тилида узатилаётган ва йўловчиларимиз ғашини келтирмайдиган Екатеринбург шаҳри радиостанциялари мусиқаси янграйди. Ёки умуман ҳеч қанақаси янграмайди”, дея жавоб берди Екатеринбург транспорти қўмитаси раҳбари А.В.Курликов.

Зўравонликка қарши Екатеринбург ҳаракати раҳбари Вячеслав Башков Озодлик радиоси билан суҳбатда шаҳар маъмурияти ўз қарори билан рус бўлмаган барча одамлар, жумладан инглиз, француз, япон ва дунёда яшовчи бошқа тил эгаларини камситаётгани ва маъмуриятнинг бу хати прокуратура томонидан текширилиши кераклигини гапиради:

- Бу қарор ўзи жуда аҳмоқона. Бу қанақаси?! Яна советлар даврига қайтишку бу... Интернет тармоқларида мэриянинг транспорт компаниясига хориж мусиқасини тақиқлаш тўғрисида юборган хати тарқалди. Мен бу хатни ўқиб чиқиб, 27 март куни инсон ҳақлари бузилаётгани юзасидан текширув ўтказиш илтимоси билан прокуратурага мурожаат қилдим - жавоб олганим йўқ ҳозирча. Ахир бу шунчаки рус бўлмаганларни камситишдир! Агарда мен ноҳақ бўлиб, маъмуриятни бекор безовта қилиб қўйган бўлсам, унда чин дилдан кечирим сўрашга тайёрман, деди киноя билан фаол Вячеслав Башков.



Башков маршрут такси ва автобус йўловчиларини айнан тожикча-ўзбекча мусиқа ғашини келтираётганини тушуниб турганини ҳам айтди.

"Бизни нотўғри тушунишди!"

Озодликнинг Свердловск вилояти бўйича Инсон ҳуқуқлари ваколатхонасига қилган мурожаатига, ўзини вилоят омбудсмани муовини Виктор Вахрушин дея таништирган шахс Екатеринбург маъмурияти Татьяна Мерзлякованинг юборган хати асосида нотўғри хулоса чиқарганини маълум қилди:

- У, биласизми, нимани талаб қилган эди. “Бизга ариза билан мурожаат қилган аёлнинг автобус ва маршрут таксилари салонидаги баланд овоздаги мусиқага бўлган шикоятини инобатга олишингизни сўрайман", деб ёзган. Ҳақиқатан, ҳаракатланиш давомида, ҳайдовчилар баланд овозда миллий мусиқани қўйиб боради. Ахир, айримлар бунақа мусиқани тушунмайди, жуда баланд овозда бўлганидан кейин албатта ғаши келишни бошлайди, асабийлашади, дея тушунтирди вазиятни Свердловск вилоят омбудсмани вакили.


"Айбни ўзимиздан қидирайлик"

Айни пайтда, Россиянинг турли минтақаларида маҳаллий ҳукумат ёки ташкилотлар томонидан чиқарилаётган ва миллатчилик ҳиди келиб турадиган қарор-фармойишлар сони кўпайиб бормоқда.

Озодлик Россиянинг Омск шаҳридаги “Триумф” супермаркетига марказий осиёлик меҳнат муҳожирларининг киришига рухсат берилмаётгани, Санкт-Петербург ҳокимлиги шаҳар аҳолиси толерантлигини оширишга қаратилган брошюраларда мигрантларни шпател, бўёқ чўткаси, супурги ва валик қиёфасида тасвирлагани, рус тилини билмаган мигрантлар турли давлат ходимлари томонидан камситилаётгани устида чиққан можаролар ҳақида ўз вақтида хабар берган.

Екатеринбургдаги “Ўрол-Ўзбекистон” Дўстлик жамияти раҳбари Нўмон ака Ҳайдаров Озодлик билан суҳбатда маданиятли одам барча муаммони бировдан эмас, ўзидан қидириши керак, дейди.

-
Гапнинг тўғриси, кўпинча ўзимиз оширворамиз! Бу ерда мусиқага эмас, кўпроқ юриш-туришимиз русларнинг аччиғи келяпти.
Гапнинг тўғриси, кўпинча ўзимиз оширворамиз! Бу ерда мусиқага эмас, кўпроқ юриш-туришимизга русларнинг аччиғи келяпти. Масалан, шофёр ҳам ўзбек, кондуктор ҳам ўзбек хотин – иккаласи ўзбекча музикани қўйволади вангиллатиб, кондукторни оғзида котта сақич, бақириб гапиради! Ҳақиқатан одамларнинг ғашини келтиради. Ёмонлаш эмаску, ўзимизни йўқотиб қўямиз. Вангиллатиб встречкага чиқиб ҳам ҳайдаб ўтиб кетаверади, ойнакни очиб бақириб қўяди “Қалайсан!”, деб, худди Қўқонда юргандек. Бунақа бўлмайдида... Одамларимизни тарбиялаш керак, биласизку, бироз бақирамиз-қичқирамиз, тушунаман. Лекин бу ерда ўрисларнинг ҳам қишлоқ-шаҳарлиги ўртасида катта фарқи бор. Бошингга бало ёғса бировданмас, ўзингдан кўр. Бизда ўрислар агар бақир-чақир қилса – аллақачон уриб ташларди, дея ўз муносабатини билдирди Екатеринбург ўзбеклари жамияти раҳбари Нўмон Ҳайдаров.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:00 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG