“Ўзбекистондаги кичик тадбиркорлар Фонд Форум жамғармасининг лойиҳаси бўлган “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали учун пул тўлашга мажбурланмоқда”¸ деб хабар йўллади Озодликка ўз манбалари.
"Асрлар садоси" анъанавий маданият фестивалининг навбатдагиси 4-5 май кунлари Навоий вилоятининг Сармишсой қишлоғида бўлиб ўтади ва ўз исми сир қолишини истаган сармишсойликлардан бирига кўра¸ Каримованинг бу кўнгилхушлиги шундоқ ҳам коррупция ва маъмурий босим остида зўрға қимирлаб турган тадбиркорлар елкасига тушмоқда:
- Бу тадбир учун Навоий вилоятидаги ҳар бир тадбиркор камида 200 минг сўм тўлашга мажбурланди. Ҳисобида пул борми-йўқми¸ сўраб ҳам ўтиришмади. "Тўлайсан вассалом"¸ дейишди. Ишонмасангиз¸ тўлов қоғозларини сизга юбораман. Биз тадбиркорлар ўзимиз истамаган ҳолда Гулнора Каримова кўнгилхушлигини молиялаяпмиз¸ дейди ўз исми сир қолишини истаган тадбиркор.
Суҳбатдошга кўра¸ бюджетдан ойлик олаëтганлар ва банк ходимлари маошидан ҳам "Асрлар садоси" учун пул ушлаб қолинмоқда.
Айни пайтда¸ ўзини Тошкентдан Шерзод деб таништирган яна бир Озодлик манбасига кўра¸ 2013 йилнинг май ойига келиб¸ мактаб ўқувчиларидан ҳам Фонд Форум фаолиятини қўллаш учун пул йиғилмоқда:
“Тадбиркорлар у ëқда турсин¸ менинг 1-синфда ўқийдиган ўғлим ҳам пул сўраб келди. Фонд Форумга эмиш. Ўзбекистонда қанчадан-қанча мактаб ўқувчиси бор. Гулнора шу бечора болалардан кўнгилхушликлари учун йиғадиган 2000 сўмлик пул қанча миллирдлаб бўлиб кетади?”¸ деб ëзди 3 май куни мазкур манба.
Дабдабадор ном билан ўтказиб келинаëтган бу фестивал оғирлиги борган сари аксар омма зиммасига тушаëтгани боис¸ ўзбекистонликлар орасида Каримованинг “Асрлар садоси” лойиҳасига “Асрлар гадоси” дея ном берилган¸ деб хабар қилди Озодлик манбаларидан яна бири.
“Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг мамлакат бўйлаб давлат номидан ўтказиладиган тадбирларга сарфланадиган пулларнинг аксари¸ тадбиркор ва фермерларга солинадиган норасмий солиқ ҳисобига йиғилар эди. Бугунга келиб¸ давлат идоралари¸ хусусан¸ банк ва солиқ идоралари бизнес эгаларини асосан Гулнора Каримова кўнгилхушлиги учун “йўталтирилмоқда”¸ дейди тошкентлик тадбиркорлардан бири Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.
Айни пайтда¸ Гулнора Каримовага хизмат қилаëтган матбуот нашрлари¸ президент қизининг азалдан саховатпеша бўлиб келган ўзбеклар дилидаги меҳр-мурувват¸ муҳтожларга ëрдам бериш¸ маданият ва маънавиятни қўллаб-қувватлаш ҳисларини қайта уйғотаëтгани ҳақида ëзмоқда.
“Бу ташаббус пастдагиларнинг ўзидан чиққан ташаббус ва унда айримлар тақдим этаëтган каби¸ бизнесга юқоридан туриб босим ўтказиш йўқ. Гулнора Каримова Ижтимоий масъул фуқаролар Форуми ташаббуси билан ўзига тўқ одамларнинг ҳамюртлари кўз ўнгида ўз маънавий қиëфаларини яхшилашига имкон бермоқда”¸ деб ëзди Uzmetronom Интернет газетасидаги мақола муаллифи яқинда.
Сиз қандай фикрдасиз:
Ўзбекистон тадбиркор ва фермерларини Гулнора Каримова кунора ўтказаëтган маъракаларни молиялашга ундаш/мажбурлаш жамият маънавий масъулиятини оширишга хизмат қилмоқдами?
Бу тадбирларнинг ўзичи – улар ўзбекистонликларни маданийроқ ва мурувватлироқ қилмоқдами?
Ўзбекистондаги ўзига тўқларни хайрия ва саховатга етаклашнинг , ëхуд маданият ва спортни ривожлантиришнинг маъмурий босим ўтказишдан бошқа йўли йўқми?
Наврўз байрамидан тортиб спорт ва маданият тадбирларига кетадиган маблағларнинг табдиркорлар зиммасига юклатилиши Ўзбекистонда хусусий бизнес ривожланишига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон матбуотида табдиркорларнинг ўз ташаббуси билан йиғилаëтгани даъво қилинадиган “хайрия пуллари”ни йиғишнинг аниқ механизмлари қанақа?
Тадбиркор ëхуд фермер сифатида¸ шахсан Сизга бундай “ҳомийлик” қилиш ҳақида тавсия ëхуд кўрсатма бўлганми?
Бундай “ҳомийлик”да ихтиëрийлик элементи борми ўзи?
Давлат ва Гулнора номи боғланган тадбирларга пул ўтказмаслик оқибати қандай бўлади?
Дастуримизда ушбу саволларга жавоб изладик.
OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.
OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.
Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!
OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!