4 май куни Хорватиянинг Риека шаҳри ва шаҳар атрофида яшовчи мусулмонлар учун янги Ислом маркази очилди. Янги марказда бир вақтнинг ўзида 10-12 минг мусулмон ибодат қила олади. Маҳаллий ОАВ масжид архитектураси ва қурилишидан келиб чиқиб, Европадаги энг чиройли масжидлардан бири бўлиши ҳақида ëзмоқда. 24 метрлик минорага эга масжид қурилишига 10 миллион евро (13 миллион АҚШ доллари) сарфланган.
Мазкур масжид Загреб ва Гунжи шаҳарларидаги масжидлардан кейин Хорватияда очилган учинчи масжиддир.
"Европанинг энг чиройли масжиди" Хорватияда очилди

5
Хорватия аҳолисининг 1,3 фоизини мусулмонлар ташкил қилади. Янги масжид Хорватияда 17 асрдан бери қурилган учинчи масжиддир.

6
Масжид қурилиши учун сарфланган 10 миллион евронинг (13 миллион АҚШ доллари) асосий қисми Қатар амири томонидан молиялаштирилган.

7

8