Қарийб 2 йилдирки, қирғизистонлик Маратбек Эшонқулов Россияни тарк эта олмаяпти. Озиб кетган ва паспортидаги фотосига ўхшамай қолган бу мардикорни маҳаллий божхона ва полиция ходимлари Россияга қалбаки паспорт билан кирганликда айбламоқда. Қоғозбозлик ва лоқайдлик қурбонига айланган Маратбек келажакда адвокат бўлишга қарор қилганини Озодликка гапириб берди.
Маратбекнинг кўргиликлари 2011 йилнинг ноябр ойида Москванинг “Домодедово” аэропортида бошланган эди.
Россия пойтахтида бир йил ишлаб, бироз пул йиғиб олган 25 ёшли боткенлик Маратбек Эшонқулов “Домодедово” халқаро аэропорти паспорт назорати ходими томонидан тўхтатилган ва рейсдан қолдирилиб, алоҳида хонага олиб кетилган.
Паспорт назорати ходимлари паспортдаги шахс мутлақо унга ўхшамаслиги ва у қалбаки ҳужжат билан Россияга кириб-чиқишга уринаётганликда айбланган.
“Мен, шунчаки, бир йил ичида оғир меҳнат туфайли ҳақиқатан жуда озиб кетдим”, дейди Озодлик билан суҳбатда Маратбек Эшонқулов.
- 2011 йил, 19 ноябрда Қирғизистонга кетаётган эдим, самолётга билет олиб, кетай десам, чегарачилар тўхтатиб,”Сенинг паспортинг эмас” дейди. Аслида бу менинг паспортим! Мен стройкада ҳаммол бўлиб ишладим. 12, балким 15 килога оздим. Грузчикликда кунига қоп ташиб оздим-да. Бизга кунига 20 тонналик КАМАЗдан тўрттаси келади! Кунига 80 тонна юк туширасиз... Шунданми, ейиш-ичишнинг мазаси йўқлигиданми – озиб кетибман, дея кулади Маратбек.
Унинг сўзларига кўра, Домодедово чегара хизмати ходимлари уни 3 кун аэропортда ушлаб турган, паспорт сохта эканига иқрор бўлишга мажбурлаб, бир неча маротаба калтаклашган ҳам.
3 кундан кейин у Москвада яшовчи бизнесмен амакиси ва Қирғизистон Республикаси консуллик бўлими вакиллари кафиллиги остида қўйиб юборилган. Паспортсиз...
Қирғиз элчихонаси сўрови билан Маратбекнинг паспорти ҳақиқий эканини тасдиқловчи ҳужжатлар Қирғизистондан келган. Лекин ФСБ ва терговчилар уларни инобатга олишдан бош тортган. Устига-устак, Домодедово шаҳар прокурори муовини Олег Сталнов розилиги билан, Федерал хавфсизлик хизмати тафтишчиси Александр Татаринов Эшонқулов Маратбекни Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 322-моддаси (Россия Федерацияси чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) асосида жиноий жавобгарликка тортгани маълум бўлди.
Шу тариқа, бир йил етти ой йилдирки паспорт ўрнига полиция томонидан берилган маълумотнома билан Россияда яшаб келаётган Маратбек Қирғизистонга ҳам чиқиб кета олмаяпти.
- Ўзингиз ўйланг: паспорт йўқ, ҳеч нарса йўқ... Халтура бўлса унча-мунча қўшимча иш қилиб, очликдан ўлиб қолмаслик учун тирикчилик қиляпман. Ҳозир суд қарори билан юрибман. Энг ёмони, ота-онам ташвишда қолганида. Шуни ўйлаяпман, ака: қандай қилиб, уларни алдаб бўлса ҳам, менинг аҳволимдан хавотир олмасликларини ўйлаяпман, дейди Маратбек.
“Домодедово” аэропорти полиция бўлими ва ФСБнинг чегара хизмати мутасаддилари ҳозирча қирғиз йигити Маратбек Эшонқулов иши юзасидан бирор изоҳ беришдан бош тортиб келмоқда.
“Эшонқулов иши юзасидан аллақачон иккита сифатсиз фотоэкспертиза ўтказилди, аммо кўплаб камчиликлар туфайли суд унинг хулосаларини қабул қилишдан бош тортди ва янги экспертиза тайинлади”, дейди Озодликка Эшонқулов манфаатларини судда ҳимоя қилаётган “Презумпция” адвокатлик идораси раҳбари Филипп Шишов.
- Унинг ишида прокурор ҳам бирор нарсани тушунишга уринаётгани йўқ. Мен унинг олдига кирганимда, у ҳатто бундай вазият юзага келганида ўзимизни айблади. Биз арз қилмаган жойимиз қолмади: барча назорат идоралари эшикларини қоқиб чиқдик. Юқоридан улар пастга юборяпти... Ҳозир ишимиз судда. Суд экспертизаси тайинланди: унинг натижасини кутиб ўтирибмиз ҳозир, деди Озодликка адвокат Филипп Шишов.
Маълум бўлишича, ҳозирда адвокат Шишовнинг ўзига “Домодедово” аэропорти жиноят-қидирув бўлими ходими Кирилл Лосев томонидан босим ўтказилмоқда: полициячилар Маратбек зарурий ҳужжатларга имзо чекса “жиноий иш муддати якунлангани туфайли ёпиш”га ва уни Россиядан чиқариб юборишга розилик берган.
“Бу дегани Маратбек Россияга қалбаки паспорт билан кириб келганини тан олиш, дегани”, дея тушунтирди адвокат Шишов.
Россияни шахсий паспорти билан тарк эта олмаётган Маратбек Эшонқулов эса суҳбатимиз сўнггида Россиядан эсон-омон чиқиб кетса, бу ерга бошқа қайтиб келмаслиги ва албатта Қирғизистонда "адвокатликка ўқишга кириши"ни айтди.