Линклар

Шошилинч хабар
15 May 2026, Тошкент вақти: 22:33

Покистонда дрон ҳужумлардан толибон етакчиларидан бири ҳалок бўлган

Шимолий Вазиристон минтақасида АҚШнинг учувчисиз учоқларидан берилган зарбалар оқибатида Толибон ҳаракатининг Покистондаги етакчиларидан бири Вали Раҳмон Маъсуд ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Толибон ҳаракатидаги манба Озодлик радиосининг Покистон ҳизматига маълум қилди.

Афғонистон чегарасига яқин Мироншох шаҳри атрофида амалга оширилган дрон зарбалар оқибатида Вали Раҳмон билан бирга яна камида беш жанггари ҳалок бўлди.

Бу Покистонда 11 май кунги президентлик сайловидан кейин АҚШ амалга оширган биринчи дрон зарбалардир.
This item is part of
XS
SM
MD
LG