Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:44

Қирғизистон Божхона Иттифоқига қўшилади


Қирғизистон Беларус, Қозоғистон ва Россия ўртасида тузилган Божхона Иттифоқига қўшилади, Украина эса кузатувчи мақомига эга бўлади.

Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев бугун Остона шаҳрида очилган Евросиё иқтисодий ҳамжамияти саммитида маълум қилди.

Назарбоевга кўра, Қирғизистоннинг Божхона Иттифоқига қўшилиши жараёни устида ҳозир экспертлар иш олиб бормоқда.

Украинага кузатувчи мақоми берилиши билан боғлиқ ҳужжатлар эса шу йилнинг кузига қадар тайёр бўлади.

Саммитида Александр Лукашенко, Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путинлар минтақавий интеграция жараёнларини кучайтириш ҳамда 2015 йилга бориб Евросиё Иқтисодий Иттифоқини тузиш ғоясини муҳокама этишмоқда.

Сўнгра “учлик” Қирғизистон ва Украина раҳбарлари билан музокара ўтказади.
XS
SM
MD
LG