Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2024, Тошкент вақти: 13:02

Spentexнинг Тўйтепадаги корхонаси кимошди савдосига қўйилади


Ҳиндистонга қарашли Spentex Industries ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлган Spentex Toshkent To’ytepa мулки кимошди савдосига қўйилади. Бу корхона 28 май куни Тошкент вилояти хўжалик суди томонидан банкрот, деб эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Кўчмас мулк савдо хизматининг “Биржа” номи остида чоп этиладиган нашрида айтилишича, Spentex Toshkent To’ytepa корхонаси кредиторларининг шу йил 28 май кунги мажлиси протоколи ҳамда Тошкент вилоят судининг 4 апрел кунги қарори асосида ширкатнинг мол-мулки 17 июн куни кимошди савдосига чиқарилади.

Ширкат жойлашган объектнинг бошланғич нархи 142,92 миллиард сўм (қарийб 70 миллион АҚШ доллари) қилиб белгиланди.

28 май куни Тошкент вилояти хўжалик суди Ҳиндистоннинг Spentex Industries корпорацияси Ўзбекистондаги шўъба корхонаси ҳисобланган Spentex Toshkent To’ytepaни банкрот, деб эълон қилган эди.

Суд қарорига кўра, тўлалигигча Ҳиндистон сармоясига ташкил этилган ширкат ўз зиммасига олган молиявий мажбуриятларни тўлиқ бажармаган.

Тошкент вилояти хўжалик суди қарорида айтилишича, Spentex Toshkent To’ytepa корхонаси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари режаланган мажбуриятдан анча паст бўлган.

Жумладан, 2010 йил учун режалаштирилган 34 минг 600 тонна ип-газлама маҳсулотлари етказиб берилмагани, маҳсулотлар экспортидан келиши кўзланган 78 миллион АҚШ долларига тенг даромад ҳам олинмагани қарорда айтилган.

Spentex Industries бошқаруви раиси Макунд Чудҳари корхона ўз зиммасига олган мажбуриятларни тўлиқ бажаролмаганини тан олди.

Лекин, унинг таъбирича, бунга ўзбек ҳукуматининг 2010 йилда "ўйин қоидаси"ни ўзгартиргани сабаб бўлган.

- Муаммо бу ерда ҳукуматнинг ўзи. Жуда коррупциялашган тизим мавжуд у ерда. Бундан ташқари, сармоядорларни ҳимоя қиладиган қонунчилик ҳам йўқ, ҳукумат доим ўз фойдасига қонунларни ўзгартириб туради. Хуллас, бизнесингизни тортиб олиш учун хоҳлаган нарсани қилишади. Ўзбекистонда беш йилдан ортиқ ишлаб бўлмайди. Беш йил бўлдими, улар муаммо яртиб, ширкатни тортиб олишади, - дейди Макунд Чудҳари.

Spentex Toshkent Toytepa етти йил аввал Жанубий Кореянинг Kabool textiles корхонаси ўрнида тўлалигача ҳинд сармоядорлари ҳисобидан ташкил қилинган эди.

Жанубий Кореяга қарашли Kabool textiles корхонаси ҳам 2006 йилда банкрот, деб эълон қилинган.

Корхона активлари Ўзбекистон ҳукумати томонидан тортиб олинган ва Ҳиндистоннинг Spentex Industries Ltd. ширкатига 81 миллион АҚШ долларига сотилган эди.

Корхонанинг касодга учраши натижасида тўрт ярим минг ўзбекистонлик ишсиз қолган.

- Ҳозир биз кўрилган зарарни ҳисоблаб, юз миллион долларлик зарар юзасидан ICSID — Сармоядорлар ўртасидаги келишмовчиликларни тартибга солувчи Вашингтондаги халқаро марказга шикоят тайёрлаяпмиз. Ўзбекистон ҳумати 100 миллион АҚШ долларилик маблағимизни қайтриб бериши керак, - деди Чудҳари.

Spentex Industries Ўзбекистон ҳукуматини халқаро арбитражга бериш билан таҳдид қилаётган биринчи хорижий ширкат эмас.

Аввалроқ, Россиянинг МТС уяли телефон ширкати ҳам ўзбек ҳукуматига қарши халқаро арбитражга даъво киритганини билдирганди.

- Ўзбекистондаги бунақа мудҳиш вазиятдан олдин хабаримиз бўлганида, бу мамлакатга сармоя ётқизмаган бўлар эдик, - деди Чудҳари.

Ҳатто, ўша пайтда Озодликка интервью берган Kabool textiles ширкати раҳбари Дон Канг Ўзбекистон ҳукумати бир кун келиб ҳиндистонликларни ҳам чув туширишини комил ишонч билан айтган эди.
XS
SM
MD
LG