Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:49

Ҳейг: Дамашқнинг ҳарбий муваффақияти халқаро анжуман уюштиришни қийинлаштиради


Британия Ташқи ишлар вазири Виллиам Ҳейг.
Британия Ташқи ишлар вазири Виллиам Ҳейг.
Британия Ташқи ишлар вазири Виллиам Ҳейг Сурия Президенти Башар Ал-Ассад ҳукумати яқинда қўлга киритган ҳарбий муваффақиятлар Сурия можаросини ҳал қилишга қаратилган халқаро анжуманни уюштиришда қийинчилик яратишини айтди.

Ҳейг буни якшанба куни ББС телевидениесига берган интервюсида айтди.

Вазирга кўра, Дамашқ ҳукумати ҳарбий муваффақиятга “катта талафот ва тинч аҳолига нисбатан куч қўллаш ҳисоби”га эришган.

Ҳейг фикрича, сўнгги воқеалар Дамашқнинг музокараларда камроқ ёнбосиши ва анжуманда мухолифат умуман иштирок этмаслиги мумкинлигини англатади.

Сўнгги ҳафталар давомида халқаро ҳамжамият июн ойида Женева шаҳрида Сурия бўйича анжуман уюштиришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Виллиам Ҳейг ўз мамлакати АҚШ, Россия ва БМТ таклиф қилган тинчлик анжумани ўтказиш масаласини кўриб чиқаётганини қўшимча қилган.
XS
SM
MD
LG