Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:55

Ниқоблилар Чорвоқда дам олаётганлар кайфини бузди


WhatsApp орқали Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканларидан биридан йўлланган сурат.
WhatsApp орқали Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканларидан биридан йўлланган сурат.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидан Озодликка боғланган манбалар бу тоғли ҳудуддаги дам олиш масканларида рейд ўтказилаётганини хабар қилди. WhatsApp орқали суратлар билан йўлланган бу хабарни маҳаллий расмийлар тасдиқлади ва рейд мақсадини хусусий тадбиркорлар фаолиятидаги қонунбузарликларни аниқлаш нияти билан изоҳлади.


Чорвоқда "маски-шоу"

WhatsApp ижтимоий тармоғи орқали 17 июн куни Озодлик билан боғланган бир-биридан мустақил икки манба якшанба-душанба кунлари Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканлари ва умумий овқатланиш муассасаларида рейд ўтказилганини хабар қилди.

WhatsAppдан Озодликка йўлланган сурат.
WhatsAppдан Озодликка йўлланган сурат.
Суратлар илова қилинган хабарларда айтилишича, куч ишлатар тузилмалари аксил-террор бўлинмаларининг юзига ниқоб таққан махсус гуруҳи билан Бўстонлиқ тумани ИИБ милиционерлари хусусий ёзги дам олиш масканларини бирма-бир босган.

"Бўстонлиқ туманида Чорвоқ дачаси текшир-текшир бўлиб кетди. Тижоратчилар, дачалар, дам олишга келган ҳаммани биттадан текширяпти. Маска кийганлар босди тоғни ҳам", деб ёзди, жумладан, Озодликка WhatsApp орқали боғланган манба.

Ниқоблилар Чорвоқда дам олаётганлар кайфини бузди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00


Ниқобдагилар "антитеррор"чилар...

17 июн куни хабар ёзган яна бир манба эса: "Чорвоқда маски-шоу бўлаяпти. Фоҳишаларни, ичганларни, ҳаммани тозалаяпти", деб ёзди.

WhatsApp орқали Озодликка йўлланган сурат.
WhatsApp орқали Озодликка йўлланган сурат.
Исмини ошкор қилмаётганимиз ҳар икки манба ўз хабарига бир неча суратни илова қилди.

Мустақил манбалар йўллаган ушбу суратларда Ички ишларнинг юзига ниқоб тақмаган ва юзига ниқоб таққан формали ходимлари билан бирга маҳаллий ҳокимият идоралари расмийлари ҳам акс этган.

WhatsApp орқали Озодликка йўлланган сурат.
WhatsApp орқали Озодликка йўлланган сурат.
Қора ниқоб тақиб олган ҳарбийларнинг формаси орқа тарафига эса "АНТИТЕРРОР" деб ёзиб қўйилган.

Ушбу рейдларга шахсан гувоҳ бўлганини хабар қилган WhatsApp фойдаланувчилари "маски шоу" чоғида қисқа муддатга ушланган ва тўхтатилганларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари текширилганини айтмоқда.

"Ҳозир ҳамма дам олишда. У ерда ҳозир фоҳишалар ҳам, тадбиркорлар и давлат ишида ишлайдиганларам ўшатда. Ҳаммаси бир чеккадан босилди", деб ёзди WhatsApp орқали Озодлик манбаси.


Чорвоқнинг "Бочка"сини биласизми?

Бўстонлиқда замонавий тарзда қурилган ёзги дала ҳовлисига эга бўлган тадбиркорлардан бири Нодирбек Бўстонлиқнинг аҳоли орасида "Бочка", деб номланадиган қисмидаги рейдга гувоҳ бўлганини айтди.

Озодликка WhatsApp орқали йўлланган сурат.
Озодликка WhatsApp орқали йўлланган сурат.
"Бу Чорвоқ сув омборини тагидаги жой. Тошкентдаги авторитетнинг 7 ёшдан - 70 ёшгача ҳаммаси билади. Ўша ерда рейд бўлган. Антитеррор келган, расмни кўрдингизми? Именно, ўша проституцияни текшириб, ҳар йили келади улар. Без номер Captiva, Jeepларда келишган. Тёлкаси (Сленг: Фоҳиша - Таҳр.) билан учраганларнинг ҳаммасини олиб кетган", деди тадбиркор исми сир қолиши шарти билан.

Ушбу ижтимоий тармоқнинг ўзбек тилида мулоқотлашувчи қатламини остин-устун қилаётган бу воқеа ҳақида яна бир манба қуйидагиларни ёзди:

"Ҳар битта дачага кириб арендага бераётган эгасини налоговий ходимлар текширвотти. Маскалилар билан қўрқитиб! Боқчадаги Арбат ва ҳоказо кафеларни ҳам бирма бир текширувдан ўтказишди кеча".


Расмийлар жим...

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ички ишлар бўлими навбатчиси туман бўйлаб рейдлар бораётгани ҳақида хабарни тасдиқлади.

Ундан олинган маълумотга кўра, рейдда туман ва вилоят ИИБ лари ходимлари ҳамда махсус бўлинмалари ходимлари иштирок этмоқда.

Аммо, рейддан аниқ мақсад нима экани ҳақида бу ходим матбуотга маълумот бера олмаслигини айтди.

Айни пайтда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимлигидан ҳам ҳозирча маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Лекин Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги қатор дам олиш масканлари ходимлари ҳам ижтимоий тармоқлардан келган бу фото-хабарларни тасдиқладилар.

Аммо: "Оммавий рейддан мақсад нима эди, конкрет ким ёки нимани қидиришди?" деган саволларимизга улар ҳам аниқ жавоб бермадилар.

Узуқ-юлуқ мулоқотлардан маълум бўлишича, ниқоблилар иштирокидаги рейдлар чоғида қонунга зид ҳаракат қилди, деб топилган ҳамма тўхтатилган, текширилган.


"Маскалилар вазифасини бажаряпти"

Бўстонлиқ туманидаги Cinara's SPA-Комплекси телефони гўшагини кўтарган ходим: "Бу ҳар йили бўладиган одатий текширув. Бутун шаҳарни текширишяпти. Бизни ҳам текшириб кетишди", деди Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

У билан қисқа суҳбатдан маълум бўлишича, автоматлар билан қуролланган ниқоблилар фақатгина қонунбузарликларни аниқлашга уринган.

"Автомат билан юриш энди уларнинг иши, бунинг бизга алоқаси йўқ", деди яна Cinara's SPA-Комплекси ходими микрофонсиз суҳбатда.

"Чорвоқ оромгоҳи" соғломлаштириш марказининг ўзини таништирмаган ходими эса ниқоб таққан рейдчилар уларнинг марказига жойлашганини маълум қилди.

"Шу "маски шоу" бизга келиб дам олиб ётибди. Бизга жойлашиб, у ёқларни текширади, бизни текширмайди. Бу ерга тегмайди, бемалол, қўрқмасдан ўзингизни чемодан биланми, чужой чемодан биланми, келиб жойлашаверинг! Ярим тунда бўлса ҳам бемалол!", деди "Чорвоқ оромгоҳи" соғломлаштириш марказининг ўзини таништирмаган ходими микрофонсиз суҳбатда.


"Дачаларга ҳашакилар келмайди"

Бўстонлиқда дала ҳовлиси бўлган Нодирбекнинг сўзларига кўра, айниқса, "Бочка" ва унга яқин ҳудудларда кўпроқ давлат идораларида ишлайдиганлар, пулдорлар дам олади.

Кўп ҳолларда бундай мижозлар аёллар билан келади.

"Бир кунига камида 400-500 долларлик дачалар бор. Энг пачоғи икки кунга 800 минг. Уларга ҳашакилар келмайдида ака. Шанба-якшанба куни одам бытком бўлиб кетади. Ҳаммаси идораларда ишлайдиган катта боллар и ҳаммаси "тёлка"лари билан келади. Тайёр гўшда булар. Тушдими, сўраса 10 ҳам бериб юборади", деди Нодирбек Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

У "10 ҳам бераверади", деганда 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни назарда тутаётганини айтди.

Яъни, унинг сўзларига кўра, қуролланган ниқоблилар қўлига тушиб қолган давлат идоралари ходимлари ва амалдорлар ўзига қарши жиноий иш очилиши хавфидан ўша жойдаёқ қутулиш учун сўралган суммани беришга, одатан, рози бўладилар.

"Шунинг учун ҳам маскалилар борадида унақа жойларга. Бўлмаса, бунақа проституткаларни тутиш учун, солиқни текшириш учун оддий формалилар борса ҳам бўладику!?" дейди Нодирбек.


"Бу бизнесда оддий аҳолининг ҳам улуши бор"

Бундан ташқари, Бўстонлиқда аҳоли орасида ҳам ҳовлисига битта-иккита сўри ўрнатиб, "бир неча кунга меҳмонга келган қариндошлари" кўринишида дам олувчиларга хизмат қилиб, тирикчилик қиладиганлар ҳам кўп.

Бўстонлиқ тумани марказидаги қаҳвахоналардан бирининг раҳбаридан олинган маълумотга кўра, рейдчилар шунақа оилаларни қидириб, оддий аҳоли уйларини ҳам оралаб чиққан.

"Бизга ҳам келиб-кетишди, проблема бўлмади, Худога шукр! Лекин кўпроқ частний дачаларгача киришди", деди Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда қаҳвахона раҳбари.


Дам олиш мавсуми эса қизимоқда

Муқаддам давлатга тегишли бўлган, ҳозири эса хусусий секторга берилган "Чорвоқ оромгоҳи"да бир киши учун бир кунлик дам олиш нархи шу кунларда ўртача 70 минг сўмдан 500 минг сўмгача боради.

"Энди жойига қараб. Услугасига қараб. Масалан, бизда 4 та бассейн бор, болаларга алоҳида, катталарга алоҳида. Алоҳида домиклар бор, ташқарида ўтирадиган жойлари билан. Массаж, ҳамма нарсаси бор. Комплексни ҳаммасидан оламан, деса 200-400-500 минггача борадида, овқат-повқатлари билан, бу бир кунга", деди Бўстонлиқнинг энг машҳур ва етакчи дам олиш масканларидан бирининг ходими.

Ўзбекистоннинг энг етакчи ёзги дам олиш масканларидан бири ҳисобланган Бўстонлиқдаги аксар дам олиш масканлари эса хусусий тадбиркорлик субъектларига қарашлидир.

Улар томонидан ижарага бериладиган замонавий, ҳашаматли ёзги дала ҳовлиларнинг нархи суткасига 200 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларига қадар.

WhatsAppчиларнинг ёзишича, ўз уйида кундалик келиб-кетувчиларга хизмат қиладиган оддий аҳолидан эса битта сўрини бир суткага 100-200 минг сўмга ижарага олиш мумкин.
XS
SM
MD
LG