Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:27

Москвада "Палов саммити" бўлиб ўтди


Москвада илк маротаба “Палов саммити” бўлиб ўтди. Россия пойтахтида йиғилган энг сара ошпазлар паловнинг 20 ортиқ турини тайёрлаш бобида беллашди. Саммитга келганлар айнан ўзбек паловхонтўраси “таомлар шохи” унвонига эга экани бежиз эмаслигига яна бир бор амин бўлдилар.

Москвада илк маротаба “Палов саммити” бўлиб ўтди. Россия пойтахтида йиғилган энг сара ошпазлар паловнинг 20 ортиқ турини тайёрлаш бобида беллашди. Саммитга келганлар айнан ўзбек паловхонтўраси “таомлар шохи” унвонига эга экани бежиз эмаслигига яна бир бор амин бўлдилар.


15 июн якшанба куни Москва марказидаги Дорогомиловский бозорида “Палов саммити” ошпазлар чемпионати бўлиб ўтди.

“Шарқ Формуласи” Халқаро фестивали ва таниқли москвалик ўзбек таомлари устаси Ҳаким Ғаниев ташаббуси билан ўтказилган беллашувда сотилган ҳар бир лаган ошдан тушган даромад ногирон ва касал болаларга кўмаклашувчи “Линия жизни” жамғармасига ўтказилиши айтилди.

Ошпазлар нафақат анъанавий ўзбекча, балки паловнинг турли халқларда мавжуд бошқа турларини тайёрлашда ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Саммит иштирокчилари ҳиндча, тожикча, афғонча, вегетариан, яҳудийча, хоразмча, фарғонача, озарбайжонча, эронча, анъанавий тўй оши, турли экспериментал ва ҳатто, италянча палов турларини тайёрлаш сирлари билан ўртоқлашди.

Москвадаги италян ресторани бош ошпази Марко Черветти усмонли-хитойча ошни тайёрлаш учун мусобақада иштирок этганини айтди.

Марконинг бобоси бир вақтлари Марказий Осиёдан Туркияга келиб ўрнашиб қолганлардандир.


Москвада "Палов саммити"
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:06 0:00
Бевосита линк


Палов тайёрлаш мусобақасида Дорогомиловский бозорига томошага келган кўплаб мухлисларга “Палов” сўзининг янги мазмуни ҳам очиб берилди.

- Мана қизимиз тайёрлаётган вегетарианлар оши гуруч ва сабзавотдан иборат. “Палов” сўзининг ўзи эса “PLOVE”, яъни “Муҳаббат” деган сўздан ташкил этилган экан. Қандай ажойиб! Яъни, палов еган одам меҳр-муҳаббатга тўлиб тошади! - дейди мусобақа бошловчиси.

Палов тайёр бўлгунча томошабинлар олдида ўзбек мумтоз қўшиқ ва рақс усталари ўз маҳоратларини намойиш этдилар.



“Энг яхши палов-2013” унвони саммитда Москвадаги “Анжир чойхонаси” бош ошпазлари Суннатилла Тўхтахўжаев ва Шоумар Абдуллаевларга насиб этди.

Иккинчи ўринни ёзувчи ва ошпаз Александр Усанин эгаллади.

20 нафар ошпаз ичида фахрли учинчи ўринни эгаллаган ўзбекистонлик таниқли ошпаз ва Oshxona.uz сайти блогери Бахриддин Чустийнинг “ток оши” ҳакамлар ошқозони ва юрагидан жой олди.

- Ош тайёрлаяпмиз, Фарғона оши, Худо хоҳласа. Бу дўлма – ток оши, дейилади ўзимизда Ўзбекистонда. Ўзбекистонда ҳозир ёз, Москвада энди баҳор. Ўшанинг учун янги ток барги чиққани учун, ҳам витамин, ҳам таом мазали бўлиши учун токни қўшвордик. Зирваги нисбатан жигаррангроқ бўлади, қовурма. Тошкент, Бухоро ёки Самарқанд ошига нисбатан қовуришда, зирвагида фарқи бўлади, дейди ошпаз-уста Чустий.

Жюрида Хаким Ғаниевдан ташқари Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси Ассоциацияси раиси Акбар Умаров, машҳур ёзувчи Олег Рой, Испания ошхонасининг Россиядаги фахрли элчиси Хорхе де Анхел Молинер, рассом Аарон Григорян ва бошқалар иштирок этди.

Ош тайёрлаш бўйича чемпинат бошқарувчиси, “Шарқ Формуласи” Халқаро анжумани раҳбари ўзбекистонлик дизайнер Лола Сайфи “палов саммити” келажакда анъанага айланишига ишонишини айтди.

- Албатта, бундай анжуман яна бўлишига ишониб қоламиз. Менга Дорогомилово бозори маъмуриятида паловга 26 мингдан зиёд одам келганини маълум қилишди: уларда киришда аллақандай ҳисоблагич бор экан. Билишимча, ўша куни “Линия жизни” Ҳайрия жамғармаси 113 минг рублдан зиёд маблағ йиғди. Тасодифми-йўқми, меҳмонларимиз ўзларини Олой ёки Чорсу бозоридагидек ҳис қилди: ўша куни Москвада ҳам Тошкентнинг иссиқ ҳарорати бўлди, дея кулади Лола Сайфи.
XS
SM
MD
LG