Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:43

АҚШ Ҳонг Конгдан Сноуденни экстрадиция қилишни сўрамоқда


Қўшма Штатлар Ҳонг Конгдан Эдвард Сноуденни зудликда экстрадиция қилишни сўрамоқда.

Миллий Хавфсизлик Агентлигининг собиқ таҳлилчиси Эдвард Сноуден АҚШда айғоқчилик ва ҳукумат мулкини ўғирлашда айбланмоқда.

Ҳар бир модда учун у максимум 10 йилга қамалиши мумкин.

Сноуден ўтган ой фуқароларнинг телефон ва интернетдаги ёзишмаларини текширадиган дастурни оммага ошкор қилиши ортидан Ҳонг Конгга қочганди.
XS
SM
MD
LG