Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:36

Навалнийга якуний сўз берилди


Russia -- opposition leader, blogger Alexei Navalny in the Leninsky district court of the city of Kirov, who once again took up the case of embezzlement in "Kirovles.", 24Apr2013
Russia -- opposition leader, blogger Alexei Navalny in the Leninsky district court of the city of Kirov, who once again took up the case of embezzlement in "Kirovles.", 24Apr2013

Россиянинг Киров шаҳар Ленин туман суди мухолифат етакчиси Алексей Навалний устидан якунланган суд маҳкамаси ҳукмини 18 июл куни эълон қилади. Сўзга чиққан мухолифатчи ўтган суд маҳкамасини "буюртма сериал", деб атади

Россиянинг Киров шаҳар Ленин туман суди мухолифат етакчиси Алексей Навалний устидан якунланган суд маҳкамаси ҳукмини 18 июл куни эълон қилади.

17 апрелдан бери давом этган суд жараёнида “РосПил” коррупцияга қарши лойиҳа асосчиси ва ўтган йили Россия “Мухолифат мувофиқлаштирувчи кенгаши” раиси этиб сайланган Алексей Навалний судни олиб бораётган Сергей Блиновга 4 маротаба ишончсизлик билдирган ва бошқа судя тайинлашни талаб қилган.

Навалний ҳимоячилари суддан иқтисодий экспертиза тайинлашга рухсат ололмаганига жамоатчилик эътиборини қаратди.

Путиннинг бугунги сиёсий саҳнада энг жиддий рақиби сифатида россияликлар орасида катта обрў қозона олган блогер Алексей Навалний унга берилган охирги сўзда бўлиб ўтган суд маҳкамасини “ажойиб томошабоп сериал”, деб атади.

- Сериалдаги каби, менинг исмим доимий равишда хабарларда айбланувчи сифатида доимо янграб туриши бу суднинг асосий вазифаси этиб белгиланганини ҳамма тушуниб турибди. Гўё бу жараён мамлакатимизда ҳокимиятни эгаллаб, миллиардлаб бойликларимизни ўмараётган одамларга нисбатан менинг муносабатимни ўзгартирадигандек... Мен сўнгги сўзимда одамларни қўрқмасликка даъват этаман. Давлатимизда бўлаётган ҳодисаларга бефарқ қолаётганлар, телевидение ёрдамида атиги 100 та одам ҳокимиятни эгаллаб, қонимизни сўраяпти. 140 миллионли дунёнинг энг бадавлат ва қудратли мамлакати бир тўда ярамасларга бўйсиниши узлуксиз давом эта олмайди, - дея якунлади ўз сўзини Алексей Навалний.

Навалний журналистларга бу суддан бирор яхшилик кутмаётгани ва судя Блинов прокуратура айбловини тўлиқ қўллаб-қувватлашига ишонишини гапирди.

Аввалроқ Киров шаҳри судида прокурор айбланувчи Навалнийга олти йиллик, иккинчи айбланувчи Пётр Офицеровга беш йиллик қамоқ жазоси тайин этишни сўраган эди.

Шунингдек, мухолифатчига 1 миллион рубл жарима белгилаш ҳам маҳкамадан талаб этилмоқда.

Навалний "Кировлес" мулкини ўғирлашда айбланмоқда. Айблов хулосасига кўра, Алексей Навалний 2009 йилда Киров вилояти губернаторининг маслаҳатчиси сифатида хизмат лавозимини суистеъмол қилган ҳолда, 10 минг куб метр ёғоч ўғирланиши ортида турган.

Мухолифатчи ўзига қўйилган бу айбловларни сиёсий мотивга эга дея, рад этиб келади.

Алексей Навалнийнинг сўнгги сўзи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:13 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG