Тошкентдаги Шайх Зайниддин жомеъ масжиди яқинда бошдан-оёқ таъмирланган. Икки қаватли хонақоҳ, таҳоратхона ва саҳн қайта қурилган. Интерьерда Макка ва Мадинадаги муқаддас масжидларга хос меъморий безаклар, шунингдек, хаттотлик, ганчкорлик ва ёғоч ўймакорлиги намуналари қўлланилган. Маълумотларга қараганда, жомеъ олти минг намозхонни ўз бағрига сиғдиради.