Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:19

Маош ва пенсияларнинг оширилиши турмуш тарзини яхшилайдими?


Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида "15 августдан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақа тўловларининг 15 фоизга оширилиши ўзбекистонликлар турмуш тарзини яхшилайдими ёки баттар қиладими?" мавзусида мунозара юритилди. Ҳукуматнинг бу тадбирини қўллаб-қувватловчи ва уни танқид қилувчи муштарийлар баҳслашди.

11 июл куни Ўзбекистон президенти "Энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақа тўловларини ошириш тўғрисида"ги фармонга имзо чекди.

Фармонга мувофиқ¸ 2013 йил 15 августдан энг кам иш ҳақи 15 фоизга ошиб, 91 530 сўм миқдорида қилиб белгиланди. Ёш бўйича пенсия қийматининг 179 020 сўм ва ёшлигидан ногиронларга бериладиган нафақа пуллари миқдорининг эса 155 670 сўмга ўзгариши кутилмоқда. Ҳужжатга мувофиқ, бюджет ташкилотлари ишчилари ойликлари 1,15 баробарига ошиши керак.

Мазкур фармоннинг аҳоли турмуш тарзини янада ошириш, ижтимоий муҳофазани кучайтиришга қаратилгани иддао қилинмоқда.

Айни пайтда ҳар йили икки марта ошириладиган маош, пенсия, нафақа ва стипендиялар ўзбекистонликлар турмуш тарзига акс таъсир қилаётгани ҳам айтилади.

Кўплаган ўзбекистонликларнинг айтишларича, деярли бир ой олдин эълон қилинган 15 фоизлик оширишлар ҳали бюджет ташкилоти ишчилари ва пенсионерлар қўлига етмай туриб, нарх-наво ҳукумат белгилаган 15 фоиздан баландроққа ўрлайди.

Бироқ ҳукуматнинг бу тадбирларини қўллаб-қувватловчилар, иш ҳақлари ва пенсияларнинг оширилиши ўзбекистонликлар турмуш тарзини яхшилаётганини иддао қилувчилар ҳам кўплаб топилади.

Хўш, иш ҳақлари, пенсия, нафақа ва стипендияларнинг оширилиши ҳақиқатан ҳам ўзбекистонликларнинг янада яхшироқ ҳаёт кечиришига туртки беряптими?

Ёки бу тадбир нарх-наволарнинг сунъий равишда ошиб кетишига сабаб бўляптими?

Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни оширилгани маъқулми ёки уни бир маромда сақлаган ҳолда, иқтисодиётни кўтариш зарурми?


Баҳс майдонига ана шу икки хил қарашдаги хоразмлик тингловчиларни таклиф этдик.

Хива шаҳрида истиқомат қиладиган, узоқ йиллар савдо соҳасидаги раҳбарлик лавозимларида ишлаган 55 ёшли Салай Отажонов фикрича, Ўзбекистон президенти иш ҳақлари ва пенсияларни ошира бора туриб, халқнинг яхши яшаши учун қайғуряпти ва нарх-навонинг ошиши кузатилмайди.

Бироқ, Ҳазорасп туманида истиқомат қилувчи, 63 ёшли пенсионер Аминбой ака бу фикрларга қўшилмайди. Унга кўра, одамлар иш ҳақи ва пенсиялар ошишидан қўрқиб қолган, чунки шундай ҳам қадри йўқ ўзбек сўми янада қадрсизланиб боряпти.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:20 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG