Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:46

Алексей Навальний Москвага етиб келди


Россия мухолифати етакчиларидан бири Алексей Навальний Киров шаҳридан поездда Москвага етиб келди ва ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилиб: “Биз сайловда қатнашамиз ва ғолиб чиқамиз!” дея баёнот берди.

Навальнийни кутиб олиш учун шанба куни эрталаб Москванинг Ярославский вокзалига юзлаб одам йиғилди.

Пайшанба куни Киров суди Алексей Навальнийни Киров вилояти губернатори маслаҳатчиси лавозимида ишлаган 2009 йилда 510 минг долларни ноқонуний ўзлаштирганликда айбдор, деб топиб 5 йилга озодликдан маҳрум этииш ҳақида ҳукм чиқарди ва у суд залида қўлга олинди.

Жума куни Навальний суд ҳукми кучга киргунга қадар вақтинча қўйиб юборилди.

Навальний судда қўллаб-қувватлаганликлари учун ўз тарафдорларига миннатдорлик билдирди.

Алексей Навальний етиб келишидан бир оз олдин номаълум шахс полицияга қўнғироқ қилиб Ярославский вокзалига бомба ўрнатилгани ҳақида огоҳлантирган.

Навальний ўз нутқини тугатганидан бир оз кейин полиция бомба таҳдиди ҳақидаги маълумот сохта бўлгани эълон қилди.
XS
SM
MD
LG