Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:29

Қирғизистонда ўзбекистонлик 19 тиланчи ушланди


Ўзбекистоннинг 19 фуқароси Қирғизистон пойтахтида тиланчилик билан шуғулланаётган пайтда ушлангани тўғрисида 22 июль куни пайдо бўлган хабарларни Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати Озодлик мухбири билан суҳбатда тасдиқлади.

Бишкек милицияси вакилига кўра, тиланчилик билан шуғулланган ўзбекистонлик фуқаролар илгари ҳам ушланган бироқ бирданига 19 кишилик катта гуруҳнинг қўлга олиниши илк бор юз берган ҳодисадир.

Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ходими Карима Аманкулова қўлга олинган ўзбекистонлик тиланчилар рўйхатини ўқиб берди:

- 1984 йилда туғилган Ниёзова Гулбаҳор, 1965 йилда туғилган Анҳорова Шоҳсанам, 1961 йилда туғилган Намозов Рўзитош, 1984 йилда туғилган Намозова Гулшод...

...ва яна 15 ўзбекистонлик Бишкек шаҳар милицияси расмий вакилининг айтишича, Қирғизистон пойтахтида ўтказилган махсус рейд давомида ушланган.

Карима Аманқуловага кўра, “улар Қирғиз Республикаси “Ташқа миграция тўғрисида”ги қонунининг 29-моддаси, 2-қисмини ҳамда Чет эллик фуқароларнинг Қирғизистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишига оид низомнинг 23-моддаси талабларини бузган”.

Милиция вакили қўлга олинган 19 ўзбекистонликнинг “тиланчилик билан шуғулланганини” айтди.

- Бу Ўзбекистон фуқароларининг Қирғизистон ҳудудида тиланчилик қилиши билан боғлиқ биринчи воқеами? Озодликнинг бу саволига Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ходими Карима Аманқулова мана бундай жавоб берди:

- Бу биринчи воқеа эмас, шу пайтгача бир кишининг, икки кишининг қўлга олингани қайд этилар эди. Бу гал энди шунчаси қўлга тушди-да...
Хабарларга кўра, Бишкек шаҳар Свердлов туман суди 19 ўзбекистонликни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилган.

19 ўзбекистонликнинг тиланчилик билан шуғуллангани учун Қирғизистонда ушланиши Ўзбекистоннинг ўзида тиланчиларга қарши кураш кампанияси давом этаётган бир пайтга тўғри келди.

Ўзини Абдуллажон, деб таништирган 50 яшар андижонлик тиланчи ўтган ҳафта охирида Озодликнинг “Эркин микрофон”и билан боғланиб, мана бундай деган эди:

- Мелиса болалар “бу ерда турманглар” дейди. Бошқа районларда ҳам шу гаплар ҳозир бўлаяпти экан. Хусусан Хўжаобод районида, Жалақудуқда, Шаҳрихонда турган болаларга ҳам шунақа дебди мелисалар.

Озодлик: Демак, мелисалар яқиндан бери сизларни тиланчилик қилиб турган жойинглардан ҳайдаяпти. Шунақами?

- Ҳа. “Бу ерда турманглар” деяпти.

Озодлик: Қаерда туришинглар керак экан?

- Умуман маҳалланинг ичида юришимиз керак экан уларнинг айтиши бўйича. Маҳалланинг ичида юриб, қилаверишимиз керак экан. Бозор территориясида ëки бўлмаса машина йўлакларида туриш мумкин эмас экан, деди андижонлик тиланчи.

Унинг айтишича, тиланчиларни жамоат жойларидан ҳайдаш Ўзбекистон Президенти 19 июнь куни Жиззахга қилган сафари давомида қилган баёнотидан сўнг бошланган.

Президент Каримов ўшанда Жиззахда маҳаллий фермерларга гап уқтирар экан:

- Қидирсанг тополмайсан тиланчини ҳозир. Мана, Худога шукур қилиш керак, йўқ. Жиззахда борми кимдир қўлини тортиб ë сўраб ўтирганлар? Эътибор беринглар шунга, деган эди.
XS
SM
MD
LG