Екатеринбургда 2 яшар болани ўзбек муҳожири машинасида босиб кетгани боис маҳаллий аҳолининг муҳожирларга қарши бир неча оммавий норозилик акциялари уюштирилишига сабаб бўлди. Ҳодиса жойида ҳибсга олинган Азаматбек Ёқубовнинг озодликка чиқарилганидан екатеринбургликлар норози бўлмоқда. Бу вазиятдан эса рус миллатчи ташкилотлари фойдаланишга уриниб кўрди.
23 яшар ўзбекистонлик Азамат Ёқубов Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг “Йўл ҳаракати қоидаларини бузиши натижасида эҳтиётсизликдан соғлиққа оғир зиён келтириш” моддаси асосида жавобгарликка тортилди.
Ўзбек муҳожири 7 июл куни Екатеринбургдаги уйлардан бирининг ҳовлисидан Миномётчиклар кўчасига "Деу-Нексия”да орқачалаб чиқиб кетишга уринаётганда ота-онаси билан аравачада кетаётган 2 яшар Вова Сочневни босиб кетган.
- Автомобил бирданига тез орқага юриб кетди, мен машина ойнагига тўхтатишини сўраб урдим, лекин у атрофга қарамасдан боламни босиб кетди, дейди журналистларга берган интервьюсида Татьяна Сочнева.
Боланинг ота онаси берган гувоҳлигига кўра, Азаматбек ҳодиса жойидан машинани газлаб қочиб қолмоқчи бўлган, лекин уни бир неча киши тўхтатиб қолган.
Боши ёрилган ва умуртқасидан шикаст еган 2 яшар Вова оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. Врачлар комага тушган боланинг ҳолати ўртача оғирлигича қолаётганини гапирмоқда.
Ҳозирча Бухородан бўлган Азамат Ёқубов шаҳарга 3 ой олдин келгани, аллақачон бир неча маротаба маъмурий жаримага тортилгани маълум.
Терговчилар саволига Азамат болани қоронғуда кўрмай қолгани, айб болани қаровсиз қолдирган ота-онада ҳам борлигини гапирди.
Ленин туман суди ўзбекистонлик ҳайдовчини 3 минг рубл жаримага тортиб озод қилгани маҳаллий жамоатчилик ғазабини келтирди.
Душанба куни Ёқубов олиб кетилган Железнодорожний туман полиция бўлими олдида Вова Сочневнинг онаси 70га яқин маҳаллий казаклар қуршовида келиб, “адолатли тергов олиб борилишини” талаб қилди. Казаклардан ташқари “мигрантни судлаш кераклиги” талабига “Русский марш” миллатчилар ташкилоти аъзолари қўшилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари Азамат Ёқубов ҳодиса жойидан қочиб кетмагани сабабли ҳибсда сақланмаслигини тушунтиришига қарамасдан, миллатчилар уни "Линч судига" тортиш, “кўчада учраган гастарбайтерни эса дорга осиш”ни таклиф қила бошлади.
Полиция бўлими олдига йиғилган шаҳарликлар важоҳатидан сергак тортган Екатеринбург полицияси, охир-оқибат, Ёқубовни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.
- Екатеринбург шаҳар Йўл-патрул хизмати тафтиши материаллари талаб қилиб олинди ва Россия Ички ишлар вазирлигининг Свердловск вилояти бўйича Бош тергов бошқармаси махсус бўлимига қайта текширишга топширилди, - деди Азаматбекнинг икки суткага ҳибс этилганини журналистларга хабар қилган бошқарманинг расмий вакили Валерий Горелих.
Вазиятдан фойдаланган маҳаллий миллатчи ташкилотлар 18 июлга Екатеринбургнинг марказий майдонида “ноқонуний мигрантларга қарши” митинг уюштирди. Шу ерда шаҳарнинг зиёлилари ва ёшлари Алексей Навалнийнинг ҳибсга олинишига қарши норозилик акциясига чиқди.
Екатеринбургдаги “Урал-Ўзбекистон” Дўстлик жамияти” раиси муовини Обид-ака Туратов Озодлик билан суҳбатда ўзбеклар жамияти шаҳарда миллатлараро низонинг келиб чиқмаслигига бор кучини ташлаганини гапиради.
У куни кеча жабрланган болакайни бориб кўриб келгани, шаҳарда вазият анча тинчланиб қолганини гапирди.
- Ҳаммаси жойида. Мен ўзим 2 кундан кейин болачани бориб кўрдим. Даволовчи врач “Бола соғайишни бошлади!”, деди. Жиноий иш бўйича – йигитимиз тергов изоляторида. 2 ой максимум – кейин чиқади. Грамотни адвокат олинган. Атаман билан келишдик. У “Нерусский, ўзбеклар кўтарилмасин”, деди. У эса боланинг ота-онасини тинчлантирган. “Фақат мен билан гаплашасан. У миллатчи, ЛДПР, “Город без наркотиков” ташкилотларини аралаштирмайсан”, деб айтган. Ҳозирча ХУдога шукур, тинч, дея Екатеринбургдаги вазият тўғрисида маълумот берди Обид-ака Туратов.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Свердловск вилояти бўйича Бош бошқармасида Озодлик сўровига Вова Сочневни босиб кетган ўзбекистонлик ҳайдовчи 2 йилгача қамоқ ва 3 йилгача машина ҳайдашга таъқиқ жазоси тайинланиши мумкинлигини билдиришди.
Вова Сочневнинг ўзбек муҳожири машинаси остига тушишидан бир ҳафта ўтиб – 15 июл куни Свердловск вилоятининг Белоярск туманида маҳаллий фуқаро ВАЗ-21043 автомашинасида 10 яшар болакайни уриб кетди. Бир нечта жойи синган ва оғир жароҳат олган бола шифохонага олиб кетилди.
21 июл куни вилоятнинг Первоуралск шаҳридаги “Восход” Маданият уйи ёнида орқачалаб йўлга чиқаётган Chevrolet Lacetti автомобили бир аёл ва 9 ёшли болани уриб кетди.
Ҳозирча маҳаллий ахборот воситалари ва миллатчилар ташкилотлари бу ҳодисаларга бирор муносабат билдирганича йўқ.