Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:26

"Монополиячи Билайн” имтиëзлардан маҳрум қилинди


Тошкент шаҳар хўжалик суди чоршанба кунги маҳкамада Ўзбекистонда "Билайн" белгиси билан фаолият олиб бораëтган “Вимпелком Лтд” ширкатининг монополиячилар рўйхатидан чиқариш борасидаги сўровини қондирмади.


Бундан олдин "Билайн" Ўзбекистон хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси тарафидан телеробита соҳасини монополия қилганлар қора рўйхатига киритилган эди.

Чоршанба кунги маҳкама “Ucell” белгиси билан иш олиб борадиган “Coscom” ширкатини монополиячилар рўйхатидан чиқариш борасида ҳам қарор қабул қилди.

“Coscom” ширкатининг таъсисчиси Швециядаги TeliaSonera бўлиб ҳисобланади.
TeliaSonera ва Гулнора Каримова ўртасидаги махфий келишувлар "Москвадан келган чопар" ҳужжатли филмига мавзу бўлган эди.

Чоршанба кунги Тошкент маҳкамаси Ўзбекистондаги уяли алоқа бозорида “Билайн" ҳукмрон мавқеда эканлиги ва “Ucell”да бундай устиворлик йўқлиги боис шундай қарор қабул қилинганини расмий матбуотга билдирди.

“Билайн” уяли алоқа ширкати вакиллари маҳкама қарори устидан шикоят қилишини билдиришди.

Шу йилнинг май ойида Ўзбекистон хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси тафтиш ўтказиб, “Билайн” Ўзбекистон телеробита бозорининг 54 фоизини, “Coscom”эса бу бозорнинг 41 фоизини назорат қилишини аниқлаган эди.

Ўзбекистондаги қонунчилик бир соҳага оид бозорда 65 фоиздан кўпроқ улуши бўлган ширкатларни монополиячи, дейиш учун асос беради. Бу қонунчилик баъзи ҳолатларда бозордаги улуши 35 фоиздан ошганларни ҳам монополиячиланинг қора рўйхатига тиркашга изн беради.

“Билайн” ширкати вакиллари ўз истагига зид тарзда соҳада монополист бўлиб қолганини айтишади.

Ўзбекистон расмийлари 2012 йилнинг июлида “Ўздунробита” уяли алоқа операторини қатор иқтисодий жиноятларда айблаб, лицензиясини қайтариб олганидан кейин бу ширкат мижозлари “Билайн”га ўтиб кетиши натижасида бу ширкатнинг бозордаги улуши кўпайиб кетган.

Ўтган йил июлида фаолияти тўхтатилгунига қадар Ўзбекистонда етакчи уяли алоқа оператори саналган “Ўздунробита”нинг 10 миллионга яқин мижози бўлган.

Ўзбекистон расмийлари 2012 йилнинг июлида “Ўздунробита”ни қатор иқтисодий жиноятларда айблаб, лицензиясини қайтариб олган ҳамда ширкатни 600 миллион доллардан зиёд моддий зарар келтирганликда айблаган эди.

“Ўздунробита”нинг юз фоизлик эгаси ҳисобланмиш Россиянинг МТС ширкати вакиллари ўзбек расмийларининг бу эътирозлари асоссизлигини айтиб келади.

Россия ширкатига кўра, Ўзбекистон ҳукумати қонунга хилоф тарзда “Ўздунробита”нинг лицензияси ва мулкини тортиб олиб, унинг фаолиятини тўхтатиб қўйган ҳамда жарима санкцияларини қўллаган. МТС бу борада халқаро арбитражга шикоят қилган.
XS
SM
MD
LG