Покистон жанубидаги Суккур шаҳрида Покистон разведка хизмати (ISI) идорасига уюштирилган ҳужумда ўлганлар сони ўн кишига етди.
Пайшанба куни расмийлар ўлганлар беш нафар ҳужумчи, тўрт нафар полиция ва бир нафар разведка хизмати ходимлари эканини билдирди.
Ундан олдин ҳужум оқибатида етти киши нобуд бўлгани маълум қилган эди.
Хабарларга кўра, разведка идорасига ҳужум чоршанба куни кечқурун Рамазон ойи ифторлиги пайтида бошланган.
Отишма пайшанба куни тонггача давом этган.
Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.
ISI Покистоннинг энг қудратли разведка ташкилоти ҳисобланади.
Жанггарилар аввал ҳам бу ташкилот идораларига ҳужумлар уюштирган.