Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:06

OzodlikOnline: Россия ҳайдаëтган ўзбек муҳожири қайга боради?


Россия Ички ишлар вазирининг махсус буйруғи билан ўзбек муҳожирлари энг зич жойлашган Москва ва Санкт-Петербургда минглаб мигрант ҳибсга олиниб¸ депортация қилинмоқда. Ҳозирга қадар миллионлаб ўзбек оиласи учун “нажот қалъаси” бўлиб келган Россиядан муҳожирларнинг оммавий ҳайдалиши Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга қандай таъсир кўрсатади? 5 август куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашдик.

27 июл шанба куни тарвуз сотаётган доғистонлик фуқаро Москва шаҳар полицияси Жиноят-қидирув бўлими оператив ходими Антон Кудряшовнинг бошини уриб ёрди.



Россия матбуотига кўра¸ Кудряшов бозорга 15 яшар қизни зўрлаганликда айбланаётган доғистонлик Магомед Магомедовни қўлга олгани келганида, уни айбланувчининг ҳимоясига чиққан яқинлари дўппослаган.

Полиция ходимининг калтакланиши аввалига Москва шаҳар полицияси¸ сўнгра эса¸ Россия Ички ишлар вазирлигининг нафақат пойтахт¸ балки бошқа шаҳарларда ҳам муҳожирларга қарши кенг кўламли рейдлар бошлашига баҳона бўлди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:30:38 0:00
Бевосита линк


29 июлдан бошланган ОМОН рейдлари натижасида ҳозирга қадар минглаб мигрант куч ишлатиб қўлга олинди ва улар орасида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг кўпчиликни ташкил қилиши айтилмоқда.

Россия кучишлатар тизимлари ғазабига нишон бўлаëтганларни вақтинча сақлаш учун Москвада¸ нацистлар Германиясини эслатувчи махсус лагерлар ҳам қад кўтариб улгурди.

Бу лагер пайдо бўлиши билан Қирғизистон консули ўз фуқаролари ҳаққини ҳимоялаш учун бу жойга етиб келган бўлса¸ ҳозирча на Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхонаси ва на расмий Тошкент минглаб ўзбекистонликка нисбатан қилинаëтган расмий зўравонлик ҳақида лом-мим демади.

Сизнингча:

Россия Ички ишлар вазирининг ОМОНчиларни кенг кўламли “муҳожир ови”га ташлаши ортидаги сиëсий ва ижтимоий-иқтисодий омиллар нима?

Бу рейдлар Москва шаҳар ҳокимлиги учун бўладиган сайловлар олдидан пойтахтда “ким хўжайин” эканини жамоатчиликка кўрсатиб қўйишми¸ ëки сайлов баҳона “мигрантлар бошоғриғи”дан қутулиш уринишими?

Зўравонлик ва кескин куч воситасида амалга оширилаëтган бу кампания даврида қўлга тушганлар орасида Сиз ҳам бўлдингизми?

Mуҳожирлар, хусусан¸ ўзбекистонлик мигрантларни катта шаҳарлардан оммавий равишда ҳайдашга киришиш орқали Кремл “муҳожир қартаси”ни ишга солди деб ўйлайсизми?

Йиллардан бери ўзбекистонлик ишсизлар армияси (норасмий ҳисобга кўра¸ 5 миллиондан 8 миллионга қадар ўзбекистонлик бугун Россияда ишлаб юрибди) ни иш ва даромад билан таъминлаб келган Россия меҳнат бозори ëпилса¸ бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

Россиядан қувилаëтган ўзбек муҳожирлари иш излаб қаерга боради? Сизчи?

Малака ва мутахассислиги бўлмаган миллионлаб ўзбек мигрантларини иш билан таъминлашда Россияга муқобил бошқа давлат борми?

Миллионлаб муҳожирнинг Ўзбекистонга қайтиши мамлакатда иқтисодий-ижтимоий портлашга олиб келади¸ деган фаразларда қанчалик жон бор?


5 август куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган мулоқотимизда ана шу каби саволларга жавоб излаймиз. OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам жонли суҳбат иштирокчисига айланинг.






OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG