Линклар

Шошилинч хабар
22 Iyun 2026, Тошкент вақти: 08:29

Москвада ушланган мигрантлар учун депортация лагери қурилди

Москвада муҳожирлар учун депортация лагери
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:17 0:00

27 июлдан бери Москва бозорларида олиб борилаётган полиция рейдларида қўлга олинган муҳожирлар учун махсус чодир шаҳарча қурилди. Шаҳарнинг Голяново туманида жойлашган бу лагернинг 900 кишини қабул қилиши айтилмоқда. Расмий хабарларга кўра, олиб борилаётган “тозалаш” амалиётлари натижасида аллақачон 3,5 мингдан зиёд ноқонуний муҳожир ҳибс этилган.

Москва шарқида жойлашган Голяново туманида маҳаллий полиция бошқармаси МЧС хизматчилари ёрдамида депортация лагери барпо қилди.

Москва полициясининг Жамоатчилик тартибини сақлаш бошқармаси раҳбари Вячеслав Козлов журналистларга 900 кишини сиғдира оладиган лагерда вақтинчалик яшаш учун барча қулайликлар яратилаётганини билдирди:

- 2 кун ичида 2,5 мингдан зиёд одам ҳибс этилди ва бугун ҳам тозалаш ишлари майда савдо бозорларида давом этди. Бугуннинг ўзида турли маъмурий жиноятларни содир этганликда гумонланаётган яна минг киши ушланди. Агарда бошқа стационар биноларда жой қолмасагина, қонунбузарлар бу ерга юборилади, деди Вячеслав Козлов.

Москвада муҳожирлар учун депортация лагери

Лагер Москванинг Гольяново туманидаги саноат ҳудудида жойлашган.
1/15 Лагер Москванинг Гольяново туманидаги саноат ҳудудида жойлашган.
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Лагерга олиб келинган муҳожирлар 24 соатлик қўриқ остида бўлади. Лагердан ташқарига чиқиш ман қилинган
2/15 Лагерга олиб келинган муҳожирлар 24 соатлик қўриқ остида бўлади. Лагердан ташқарига чиқиш ман қилинган
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Шароитлардан ҳозирча биоҳожатхона. Ҳаммом ва ошхоналар кейинроқ қурилади.
3/15 Шароитлардан ҳозирча биоҳожатхона. Ҳаммом ва ошхоналар кейинроқ қурилади.
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Армия чодирлари
4/15 Армия чодирлари
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Лагерда бундай чодирлар 20 дона.
5/15 Лагерда бундай чодирлар 20 дона.
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Всего в лагерь, по словам полицейского начальства, могут доставить около тысячи человек. В таком случае в каждой палатке придется ютиться 40-50 мигрантам
6/15 Всего в лагерь, по словам полицейского начальства, могут доставить около тысячи человек. В таком случае в каждой палатке придется ютиться 40-50 мигрантам
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Қўшни чодир кўриниб турадиган дераза
7/15 Қўшни чодир кўриниб турадиган дераза
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Мисрлик уйсиз Абдул бу ерда текин овқат беришларини эшитиб лагерга келди.
8/15 Мисрлик уйсиз Абдул бу ерда текин овқат беришларини эшитиб лагерга келди.
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Унинг визаси тугаганига деярли бир йил бўлди
9/15 Унинг визаси тугаганига деярли бир йил бўлди
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Лагер эшигига доимо одам келади - муҳожирлар яшаган ва ишлаган қўшни цехларда уларнинг нарсалари қолиб кетган
10/15 Лагер эшигига доимо одам келади - муҳожирлар яшаган ва ишлаган қўшни цехларда уларнинг нарсалари қолиб кетган
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Аммо уларни лагер ҳудудига киритишмайди
11/15 Аммо уларни лагер ҳудудига киритишмайди
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Депортация лагерини эпақайга келтириш учун ҳам муҳожирлар олиб келинди
12/15 Депортация лагерини эпақайга келтириш учун ҳам муҳожирлар олиб келинди
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Лагер ҳудудида ФМС ходимлари навбатчилик қилишади
13/15 Лагер ҳудудида ФМС ходимлари навбатчилик қилишади
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Штаб чодири муҳожирлар чодиридан кўра анча яхши ва қулай
14/15 Штаб чодири муҳожирлар чодиридан кўра анча яхши ва қулай
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Гольяноводаги лагернинг қанча вақт туриши номаълум
15/15 Гольяноводаги лагернинг қанча вақт туриши номаълум
1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар яшашади.
Олдинги слайд
Кейинги слайд


Москва шаҳар Миграция хизмати расмийси Татьяна Дмитриева суднинг депортация тўғрисида қарори чиқиши билан, маҳбуслар лагер ҳудудидан чиқарилишларини маълум қилди.

Озодлик мухбири боғланган пойтахт полицияси расмийси олиб борилаётган амалиётлар давомида қанча хорижлик, жумладан ўзбекистонликнинг қўлга олингани ва уларнинг қаерда сақланаëтгани ҳақида маълумот берилмаслигини билдирди.

“Ҳужжати жойида бўлган муҳожирлар текширилиб, қўйиб юбориляпти”, деди ўзини таништирмаган Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходими.

Бошқарма вакили ҳозирда “зачистка”га кўнгилли дружиначилар ҳам жалб қилинганини қўшимча қилди.

Пойтахт полицияси 31 июл куни олиб борилаëтган “шаҳарни номақбул элементлар ва ноқонуний мигрантлардан тозалаш” (журналистлар бу амалиётга аллақачон “зачистка” деб ном берди) рейди натижасида иммиграция қонунчилигини бузганликда гумонланган 1400 шахс ҳибс этилганини билдирди.

Расмий баëнотга кўра¸ Иртишская тор кўчасида жойлашган омборхона ҳудудидаги саноат цехларида меҳнат қилаётган 1200 вьетнамлик, Советская кўчасида – Ўзбекистон, Миср, Марокаш, Сурия, Қирғизистон, Озарбайжондан келган яна 200 тача фуқаро ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келгани аниқланган.

Озодлик олган маълумотларга кўра¸ ҳибс этилганларнинг аксарияти Москванинг учта маъмурий округ ҳибсхоналарида сақланмоқда.

1 август куни “Ноқонуний мигрант” амалиёти давомида Москвада қурилиш ишлари билан шуғулланаётган “ЕНКА” турк фирмаси ишчилари ҳам ҳибсга олинди. Асосан Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган 1380 нафар меҳнат муҳожири полиция бўлинмасига олиб келиниб, миграция қонунларини бузиш юзасидан 1310 та маъмурий протокол тузилди.

Москва полицияси расмийси Озодлик мухбирига турк фирмасининг “ноқонуний миграцияни ташкил этганлик” айби билан жиноий жавобгарликка тортилганини билдирди.

Бу хабар баробарида¸ Россиядаги йирик турк қурилиш ширкатларидан бири саналган "Ренейссанс Констракшн" компанияси хизматчиси Озодликка боғланиб¸ 2 августга ўтар кечаси бу ширкат қурилишларидан бирида ишлаб келган 2000 дан зиëд муҳожирнинг олиб кетилганини хабар қилди. Бу манбага кўра¸ куч билан олиб кетилганларнинг аксари қонуний меҳнат қилаëтган ўзбекистонликлардир.

Озодлик мухбири боғланган Москвадаги Туркия элчихонаси расмийси¸ элчиликнинг турк қурилиш ширкатларида олиб борилаётган “зачисткалар”дан хабардорлиги, бироқ вазиятга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берилмаслигини маълум қилди.

Тожикистон ва Қирғизистон элчихоналари ҳибсга олинган ўз фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга уринаëтган бир пайтда¸ Ўзбекистон элчихонаси ва консуллигидан бу масала юзасидан бирор изоҳ олишнинг иложи бўлмади.

Сўнгги маълумотларга кўра¸ 2 август куни тушдан сўнг Москванинг шимолий маъмурий округидаги Хорошевский шоссесида яна 1675 та марказий осиёлик ва туркиялик меҳнат муҳожири ҳибс этилган.

Москва савдо марказлари ва бозорларида қизғин давом этаëтган “тозалаш ишлари”га Россия президенти Владимир Путин ҳам муносабат билдирди. У “ҳукумат идораларининг савдо ва савдогарлар билан бирлашиб кетаётганини” “Москванинг энг катта муаммоси”, деб баҳолади ва Россия Тергов қўмитасига бу соҳада оммавий текширувларни олиб боришни буюрди.

Россия раҳбарининг бу буйруғи ортидан Москва полицияси орасида ҳам “тозалаш” ишлари бошланди. 1 август куни Измайлово ва Голяново туман полиция раҳбарлари ўз лавозимидан озод қилингани, яна тўртта юқори лавозимли офицер ишдан бўшатилгани маълум бўлди.
This item is part of
XS
SM
MD
LG