Линклар

Шошилинч хабар
14 сентябр 2024, Тошкент вақти: 12:03

Ҳайит куни Подмосковьеда алкогол сотиш тақиқланди


Рамазон Ҳайити куни Подмосковьенинг баъзи дўконлари эшикларида мана шундай эълонни кўриш мумкин эди.
Рамазон Ҳайити куни Подмосковьенинг баъзи дўконлари эшикларида мана шундай эълонни кўриш мумкин эди.

Подмосковьенинг Биково қўрғони атрофидаги бир нечта қишлоқларда 8 август куни алкогол ичимликлар сотилиши тақиқлангани тўғрисида қарор Россия блогосферасида қизғин баҳсларни келтириб чиқарди. Блогерлардан бири Стрелковское туман маъмурияти ароқ-пиво сотилишини Россия мусулмонлари нишонлаётган Рамазон Ҳайити байрами муносабати билан махсус қарор нусхасини эълон қилди.


Москва атрофидаги бир нечта қўрғон ва қишлоқларида 8 август - Рамазон Ҳайити куни алкогол сотиш маҳаллий маъмурият томонидан тақиқ остига олинди.

Рус блогосферасида шов-шув Teh nomad никли блогер Москванинг Подольское туманидаги Биково қўрғони ва Федюково қишлоғида алкогол ичимликларини сотишга тақиқ қўйилганини хабар қилганидан кейин кўтарилди.

У маҳаллий дўконлардан бирида қуйидаги мазмунда ёзув тасвирини ҳам илова қилди:

“08.08.2013 й. Рўза байрами муносабати билан пиво ва алкогол ичимликлари сотилиши ман этилади (170-сонли маъмурият раҳбари Қарори)”.

“...мана шунақа тентакликни магазинда кўриб турибман. Нима, мен мусулмон давлатида яшаябманми? Мусулмонлар ҳам ароқ ичишадими? Бир нима дейишга ожизман”, дея бу эълонни кўриб, ҳайратга тушган маҳаллий фуқаролардан бири.

Қуйида Москва вилояти Подольск муниципал тумани Стрелковский қишлоқ йиғини маъмурияти томонидан чиқарилган Қарор фотосурати ҳам келтирилади.

Стрелковский қишлоқ йиғини маъмурияти томонидан чиқарилган Қарор фотосурати.
Стрелковский қишлоқ йиғини маъмурияти томонидан чиқарилган Қарор фотосурати.
Дарҳақиқат, шу йилнинг 31 июл куни “Стрелковское қишлоқ йиғинига қарашли Биково қўрғони, Федюково қишлоғида Рўза Байрами муносабати билан пиво ва алкогол ичимликлар сотилишини таъқиқлаш” тўғрисида ҳужжат чиқарилгани акс этган.

Стрелковский маъмурияти раҳбари Виктор Галич имзоси остида чиқарилган бу қарор “аҳоли хавфсизлигини таъминлаш” мақсадида қилингани тушунтирилган.

Стрелковское қишлоқ йиғини раиси Виктор Галични иш жойида топа олмаган Озодлик мухбири унинг муовини Сергей Любимовдан бу ҳужжатга изоҳ беришни сўраб, мурожаат қилди.

- Бу савол билан қишлоқ йиғини раҳбарига мурожаат қилинг, мен билмайман, дея гўшакни қўйиб қўйди Сергей Любимов.

Маъмуриятнинг бошқа бир ходими – Светлана Стукалова, бундай ҳужжат ҳақиқатан мавжудлиги ва у бевосита Виктор Галичнинг шахсий ташаббуси эканини билдирди.

Қарорнинг 3-бандида мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ҳам Стрелковское маъмурияти раҳбари Виктор Галичнинг ўзига юклатиб қўйилгани эътиборга сазовор.

Бу хабарни муҳокама қилаётган айрим Интернет фойдаланувчилари “Ҳаммасини тўппа-тўғри қилишган! Қўллаб-қувватлайман..” деб ёзса, бошқалар “Горбачев давридаги ахмоқлик-ку бу”, деб муносабат билдирди.

Биково қўрғонида яшаётган ва исмини очиқламасликни сўраган хоразмлик муҳожирлардан бири бундай қарор чиқарилгани билан асосан ароқ ва пиводан даромад кўрадиган дўконлар бунга риоя қилмаслигини Озодликка гапирди.

- Ҳа, Биководаман. Байрам кунлари бўлгани учун мусулмонларга... Э, бекор гап бўлса керак! Улар мусулмонларни ўйлаб илтифот кўрсатмайди ҳеч қачон. Билмадим, Қарор чиқарилган бўлиши мумкин, лекин у амал қилмайди. Чунки магазинлар ҳаммаси шахсий, унга амал қилмайди. Расмиятчилик юзасидан қоғоз чиқариб қўйган бўлиши мумкин. Ичиб юрганлар ҳамма жойда бир хил – Биковода кўп деб айта олмайман,- деди Биково магазинларида маҳаллий маъмурият раҳбари қарорига ҳеч ким риоя қилмаслигини таъкидлаган ўзбек муҳожири.
XS
SM
MD
LG