Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:00

Москвада сиёсий плакат кўргазмаси очилди


5 сентябр куни Москвадаги Россия замонавий тарихи давлат марказий музейида “Совет Шарқи плакати. 1918-1940” номли кўргазма очилди. Кўргазмада шўролар ҳукуматининг сиёсий ташвиқот ва тарғибот тарихига оид плакатлар намойиш этилмоқда.



Собиқ совет ҳокимиятининг ноёб ташвиқот-тарғибот намуналари Россия замонавий тарихи давлат марказий музейи ва Маржони Жамғармаси томонидан тақдим этилди.

Унда Октябр инқилоби давридан кейин Марказий Осиё, Кавказ ва Волга бўйи минтақалари учун махсус яратилган плакатлар намойиш қилинмоқда. Кўргазма ташкилотчилари асарларнинг деярли барчаси биринчи маротаба намойиш этилаётганини айтмоқда.

Асосан “Октябр инқилоби” (7 ноябр), Халқаро хотин-қизлар Куни (8 март), Халқаро меҳнаткашлар бирдамлиги куни (1 май) каби шўролар байрамларига бағишлаб чоп этилган бу асарлар “қизил” Туркистон, Хива ва Бухоро совет республикаларидаги ўша замон воқеликларига доирдир.

Москвада сиëсий плакат кўргазмаси очилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:02 0:00


Плакатларнинг бир қанчаси “мулла”, “бой”, “порахўр амалдор”, “дангаса деҳқон” ва “аксилинқилобий элемент”га қарши курашни ташвиқ қилади.

Плакатларда “аёллар эркинлиги” (“Йўқолсин қалин ва кўпхотинлилик!”), “ҳашар” (“Ўзбекистон комсомоллари! Малярия касалига қарши кураш ҳашарига юринглар!”), “атеизм” ва динга қарши кураш (”Худосизлик – динимиздир!”), социалистик чақириқ (“Пахтанинг юқори ҳосили учун Сталин юриши!”, “Пахта тайёрлашни муддатида бажарамиз!”), меҳнат интизомини ошириш (“Колхозларда меҳнат интизомини мустаҳкамла!”), маданий-оқартув тадбирлари (“Ленин комсомоли саводсизликни тугатиш йўлидаги курашда илғор курашчи!”) жараёнлари ва ҳатто илк реклама (“Эй, Шарқ одами! Резинотрест калишларини сотиб ол!”) ҳам ўз аксини топган.



Ўтган асрнинг 20 йилларида яратилган плакатлар рассомлар томонидан конструктивизм услубида яратилган бўлса, 30-йилларда пайдо бўлган тарғибот-ташвиқот намуналари ягона социалистик реализм шаклига кўчганини кузатиш мумкин.

“Совет Шарқи плакати. 1918-1940” кўргазмаси 2013 йилнинг 6 октябрига қадар Москванинг Россия замонавий тарихи давлат марказий музейида намойиш этилади.
XS
SM
MD
LG