Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:55

Россия ҳарбий базаси яна 30 йилга Тожикистонда қолади


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Россия ҳарбий базасининг мамлакат худудида туриши ва ҳуқуқий шартлари бўйича Москва билан эришилган шартномани ратификация қилиш учун парламентга тақдим этди.

201-сонли Россия ҳарбий базасининг Тожикистонда қолиш муддатини яна 30 йилга узайтириш кўзда тутилган ҳужжатни бир йил аввал Тожикистон ва Россия президентлари имзолаган эди.

Россия ўз ҳарбий базасининг Тожикистонда туриши эвазига бу мамлакат армиясини қурол-аслаҳа билан таъминлашни ваъда қилган.

Расмий Душанбе ўз армияси модернизацияси учун 2025 йилгача 200 миллион АҚШ доллари сарфлаш ниятини билдирган.

Бундан ташқари Россия ва Тожикистон ўртасида эришилган келишувга мувофиқ Россия божхона тўловларисиз Тожикистонга йилига 1 миллион тонна нефт махсулоти етказиб беришни зиммасига олган.

Тожикистон ҳудудидаги 7 минг ҳарбий ҳизмат қиладиган 201- база Россиянинг Марказий Осиёдаги энг йирик ҳарбий контингенти ҳисобланади.

Россия ҳарбий базасининг Тожикистонда қолиш муҳлати 2014 йилда ўз поёнига етади.
XS
SM
MD
LG