Линклар

Шошилинч хабар
09 апрел 2026, Тошкент вақти: 02:49

Россияда баччабозлик учун бир умр қамоқ жазоси белгиланиши мумкин

Россияда баччабозлик учун умрбод қамоқ жозаси белгиланишини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси мамлакат парламенти мухокамасига киритилди.

Бу ҳақда Россия Давлат Думасининг Оила ва бола ишлари бўйича қўмитаси раиси Елена Мизулина чоршанба куни журналистларга маълум қилди.

Агар қонун маъқулланиб, кучга кирса ёш болаларни жинсий зўрлаб, уларга озор етказган ҳар бир одам умрбод қамоқ жазосига тортилади.

Мазкур қонун лойиҳаси Россияда ёш болаларнинг ёш болаларнинг жинсий зўрлаб кетилиши холатлари кўпайиши ортидан ишлаб чиқилди.

Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистондан келган меҳнат мухожирлари ҳам бундай жиноятларда айбланиб, қамалган эди.
This item is part of
XS
SM
MD
LG