Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:02

Пешовардаги черков олдида уюштирилган портлашда ўнлаб одам нобуд бўлди


Покистоннинг Пешовар шаҳри ташқарисида жойлашган черков олдида портлаш амалга оширилди.

Коҳати Гейт минтақасидаги Авлиё Жон черковида олдида икки худкуш ўзини портлатгани натижасида элликка яқин одам нобуд бўлди.

Воқеада қарийб 70 киши жароҳат олди. Яраланган одамларнинг аксари оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Портлаш рўй берган пайтда черковда камида 600 киши ибодат қилаётган бўлган.

Насронийлар Покистон аҳолисининг тўрт фоизини ташкил қилади.

Пешовар шаҳри Ҳайбар Пахтунхва вилоятининг маркази ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG