Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:55

“Бугун Ўзбекистон Унгуртоғдан чегарачиларини олиб чиқиб кетади”


Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Тўқўн Мамитов 1 октябр куни мана шундай баёнот берди. Икки давлат ўртасида баҳсли экани айтилаётган мазкур ҳудудга 20 сентябрда Ўзбекистон чегарачилари вертолетда кириб келган ва Қирғизистонга қарашли ретранслятор станцияси атрофига ўрнашиб олган эди.

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Тўқўн Мамитовнинг Озодлик радиосига маълум қилишича, 1 октябр куни Унгуртоғ ҳудудидан ўзбек чегарачиларини олиб чиқиб кетиш бошланади. Унинг айтишича, бу жараён 3 октябргача якунланиши керак. “Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара раҳбарларининг Ўш - Андижон чегарасидаги “Дўстлик” чегара пунктида 30 сентябрда ўтган учрашуви чоғида келишиб олинди”, деб билдирди қирғиз расмийси.

“Бугун Ўзбекистон Унгуртоғдан чегарачиларини олиб чиқиб кетади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:18 0:00
Бевосита линк

Унга кўра, баҳсли ҳудуд экани иддао қилинаётган Унгуртоғдан ўзбек чегарачилари олиб чиқиб кетилгач, икки давлат ўртасидаги чегаранинг аниқланмаган қисми юзасидан музокаралар олиб борилади.

Тўқўн Мамитовнинг айтишича, ҳозирги кунда Унгуртоғда элликка яқин ўзбек чегарачиси бор. Ўзбекистон чегарачилари бу ерда чегара назоратини ўрнатгач, қирғиз томони ҳам иккита пост ўрнатишга мажбур бўлгани хабар қилинган.

Унгуртоғ ҳудудига яқин бўлган Қирғизистоннинг Ахси тумани аҳолиси қирғиз матбуотида пайдо бўлган Ўзбекистон чегарачилари ретланслятор станциясини босиб олгани ҳақидаги хабарларга ишонган ҳолда 26 сентябрда норозилик намойиши ўтказган ва ҳукуматдан 2 октябргача Ўзбекистон чегарачиларини Қирғизистон ҳудудидан ҳайдаб чиқаришни талаб қилган эди.

Тўқўн Мамитов Қирғизистон парламентида мазкур масала юзасидан қилган чиқишида ўзбек чегарачилари босқини ҳақидаги хабарларни ёлғон эканини айтган. Унга кўра, 20 сентябр куни Ўзбекистоннинг 15 чегарачиси вертолётда Унгуртоғ ҳудудига туширилган ва бу ерда 20 йилдан бери ишлаб турган ретронслятор станцияси ишчиларини текширувдан ўтказган. Шундан сўнг Ўзбекистон чегарачилари ретронслятор станцияси олдига чегара пости ўрнатган.

Унгуртоғ масаласи 30 сентябрда Қирғизистон ва Ўзбекистон бош чегарачилари Қурманкул Матенов ҳамда Рустам Эминжонов ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинган масалалардан бири эди. Ҳозирча қирғиз расмийлари ва расмий Тошкент томонидан учрашувда муҳокама қилинган бошқа масалалар юзасидан қандай қарорлар қабул қилингани билдирилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG