Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:45

Ўзбекистонда яна ёнилғи тақчиллиги кузатилмоқда


Ўзбекистонда ёнилғи тақчиллиги - сурункали касаллик. 2011 йил, декабрида олинган сурат.
Ўзбекистонда ёнилғи тақчиллиги - сурункали касаллик. 2011 йил, декабрида олинган сурат.

Мамлакат пойтахтидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шоҳобчаларида кейинги кунларда яна бензин тақчиллиги кузатилмоқда. Жойлардан олинган хабарларга қараганда, тақчиллик вилоятларда ҳам бир неча кундан бери давом этмоқда.



UzGazOil нинг Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчасидаги 31-АЁҚШида бензин 29 октябрь куни эрталабданоқ тугади.

- Бензин йўқ. Эртага соат 7 дан бўлади. Эрталаб 9,30 – 10 ларда тугади, деди шоҳобча ходими.

Тилга олинган ширкатнинг Учтепа тумани, Ўрикзор массивидаги 28-АЁҚШида ҳам савдо эрталабданоқ тўхтаганини сўраб билдик.

Intran Servis масъулияти чекланган жамиятнинг Шайхонтовур тумани, Қоратош кўчасидаги 1-АЁҚШида 29 октябрь, кечга яқин бензин бор эди. Лекин заправка олдида бензин кутиб навбатда турган машиналар жуда кўп эди.

- Камида 50 та машина навбатда турибди, деди шоҳобча ходимаси.

Шу куни Фарғонада ҳам бензин тақчил бўлди. Бу ҳақда ўша ерлик тингловчимиз хабар қилди. Унинг айтишича, шу кунларда бензин қўлда ҳам йўқолиб қолди.

Тошкентдаги шоҳобчалар вакиллари ва фарғоналик тингловчимизнинг айтишича, бензин тақчиллиги сўнгги 4 – 5 кундан буён кузатилмоқда.

Бензин бошқа вилоятларда ҳам, хусусан, Жиззахда ҳам тақчил эканлигини ўша ердаги Озодлик манбаси хабар қилди.

Сўнгги кунларда кузатилаётган ёнилғи тақчиллигини исми сир қолишини сўраган фарғоналик кузатувчи Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида яқинда амалга оширилган воқеалар билан боғлади.

Президент Ислом Каримовнинг жияни Акбарали Абдуллаевнинг ҳибсга олинганидан ўн кун ўтиб, у назорат қилгани айтиладиган Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводини "қора ниқобли"лар босгани, завод раҳбарияти вакиллари қўлига кишан солиниб, бошига қоп кийгизилган ҳолда олиб кетилгани тўғрисида Озодлик 25 октябрда хабар қилган эди.

Бироқ тошкентлик бошқа бир кузатувчи фарғоналик манбанинг бу версиясига қўшилмаслигини билдирди ва у ўз фикрини хусусан, UzGazOil ширкатининг бензинни Фарғона заводидан олмаслиги билан изоҳлади.

У шу кунларда кузатилаётган тақчилликни жорий йил учун ажратилган лимитнинг сарф қилиб бўлингани билан изоҳлади.

Тошкентда ўтган ой охири ва жорий ой бошида ҳам бензин тақчиллиги кузатилгани тўғрисида ўз вақтида хабар берган эдик.

Ўшанда соҳа мутахассислари тақчилликнинг бир неча сабабини тилга олган эди. Ўшанда ҳам тақчиллик лимит тугагани, пахта терими мавсуми давом этаётгани ҳамда бензин нархи ошармиш, деган миш-мишлар кетидан одамлар бензинни уйига ғамлаб қўяётгани билан изоҳланган эди.
XS
SM
MD
LG