Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:42

Тожикистонда YouTube ва машхур ноҳукумат сайтига тўсиқ қўйилди


Тожикистонда президент сайлови ўтказилиши арафасида айрим Интернет провайдерлари YouTube портали ва машхур ноҳукумат сайтига тўсиқ қўйди.

Тожикистон ҳукуматига яқин манбанинг сешанба куни Озодликка айтишича YouTube ва Ozodagon сайти Давлат коммуникация хизмати буйруғи асосида блок қилинган.

Тожикистонда 6 ноябрь куни ўтказиладиган сайловда олти номзод, жумладан, иқтидордаги давлат раҳбари Имомали Раҳмон президентликка даъвогарлик қилмоқда.

Ўтган ҳафта Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Душанбедаги миссияси давлатга қарашли ахборот воситаларини эътиборни фақат Имомали Раҳмонга қаратаётгани учун танқид қилган эди.

Октябрь ойида Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Тожикистон ҳукуматини мухолифатнинг президентликка муштарак номзоди Ойнихол Бобоназарованинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилганликда айблаган.
XS
SM
MD
LG