Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:27

Каримова қийноқларга ҳужжат келтирди


4 ноябрь куни @GulnaraKarimova жорий йилнинг 8 феврал куни қийноққа учраб, қовурғаси синган офицернинг ҳужжатини эълон қилди.

"8.2.2013. МХХнинг Хавфсизлик хизматида офицер оғир калтакланган. Охирги мартасида қовурғаси синган", дея ўз твитига поликлиникадан олинган ҳужжатни илова қилди Каримова.
Каримова сўзини давом эттириб, кетма-кет 6 та твит қолдирди ўз лентасида:

“Ўтган гал Хавфсизлик хизматидаги зўравонликлар Хавфсизлик хизмати раҳбари ва унинг яқин дўстларининг тижорий фаолияти билан боғлиқ “беспредел”ни ёпиш учун қилинди... Хавфсизлик хизмати раҳбари 20дан зиёд зобит бўлаётган ишлар ҳақида ҳужжатли равишда ёзганига чидай олмади... Жумладан, калтаклаш ва иш жойида ичкиликлар, шаҳар бўйлаб қилинаётган рэкет, Хавфсизлик хизмати раҳбарининг дўстлари қўриқлови остида ичкилик ва тамакини ноқонуний олиб ўтиш каби ҳолатлар... Одамларни батареяга кишанлаган эдилар...

Аммо у энг юқори даражада бу ишларнинг фош бўлишидан ва менинг шикоятларимдан қўрқиб, бу иш бости-бости қилинди. Барча айбдорларни секингина “фахрий” нафақага жўнатишди.

Ҳар эҳтимолга қарши Хавфсизлик хизмати бошлиғи жанжалнинг олдини олиш учун барча қариндошларини мамлакат ташқарисига олиб чиқиб, телефон орқали ўз хоҳишига кўра, ишдан кетиш аризаси ёзишни таклиф қилди.

Ҳаммаси тинчиди! Лекин кўп вақтга эмас, “нозиктаъб” одам сифатида у кечаги Youtubeдаги видеога чидай олмади... “, деди Гулнора Каримова навбатдаги олтита твитида.
XS
SM
MD
LG