Линклар

Шошилинч хабар
13 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:08

Гулнора билан твит "жанги"да Sayyod енгилди


2 ноябрь куни Ўзбекистондаги саънат юлдузлари ҳақида ҳикоя қилувчи, кўнгилочар сайтлардан бири Sayyod.uz раҳбари Сардор Комиловга тегишли @Sayyod.Uz билан @GulnaraKarimova ўртасида Твиттерда бўлиб ўтган “даҳанаки жанг”да Sayyod енгилди.

Ўша куни @Sayyod.Uz Гулнора Каримовадан интервью беришини сўраб, “балога қолди”.

@GulnaraKarimova “Сохта пиар ортидан қувманг...яна эксклюзив интервью сўраб...бунинг учун профессионал даражага етиш лозим”лини таъкидлади.

Баҳсга кўшилган @GulnaraKarimova тарафдорлари @Sayyod.Uz сайтидан ғойиб бўлган Гулнора Каримовани “улуғловчи” мақола тақдири борасида сўрашди.

Гулнора “бошида қора булутлар айлана бошлаган” пайтда Sayyod.uz сайтида Каримовани қўлловчи мақола пайдо бўлди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай мақола сайтдан ғойиб бўлди.

@Sayyod.Uz мақолани ўзи олиб ташлаганини ёзиб, “Айрим хорижий сайтлар қаторида бўлишни истамадим. Вазият ойдинлашгунга қадар..”, деди.
Буни шармандалик дея атаган @GulnaraKarimova “Ёлғончи! Қўрқоқ! Ўз гапларингга ўзинг ишонасанми?”, дея “жаҳл отига минди”.

“Ўзига яхши имиж яратиш баробарида кураторларини ҳам ҳафа қилмаяпти. Бунақада узоққа борасан..”, деди @GulnaraKarimova.

@GulnaraKarimova билан @Sayyod.Uz ўртасида бир кун давом этган "твит жанги"дан сўнг Сардор Комилов Гулнорадан кечирим сўраб, уни қўлловчи мақоласини сайтга қайта жойлади.

"Сиз билан ўртамизда шу каби мулоқот бўлади деб ҳеч қачон ўйламагандим. Шундай бўлганидан афсусланаман. Кечирим сўрайман", деди @Sayyod.Uz.
"Mенинг ҳеч қандай кураторим йўқ", дея Сардор Комилов Гулнорага содиқ қолажагининг исботи сифатида сайтидан олиб ташланган Каримовани қўлловчи "Гулнора, Лара, ТВМ... ва ўзбегим хақида!" сарлавҳали мақоласини сайтига қайта жойлади.

@GulnaraKarimova билан @Sayyod.Uzнинг "твит жанги"ни кузатган Самандар исмли муштариймиз ўз кузатишларини блогимизга шарҳ сифатида жўнатди:

"Мен кеча твитерда,бир махалгача гулнора каримова иштирокидаги твитларни кузатиб утирдим. жуда кизик! жуда ажойиб! айникса, САЙЁД УЗни шунаканги ялиниб,агар уша махалда гуляни олдида булса хатто тиз чукишга тайёрдак туюлди менга. у удалит киворган очеркини,удалит килмадим,факатгина камчиликларини тулдириш учун "чернавик"га олдим деб ёзди. бу перепискаларда оз-моз НИЛУФАР УСМОНОВА,РАЙХОН ГАНИЕВА КАБИ САНЪАТ ОСМОНИМИЗНИ "ЁРКИН" юлдузлари,"опа"ларини тарафини олиш учун узларини улушларини кушиб утишди. нилуфар усмонова уз проектларида гуля опасини куп ёрдам курсатганлигини оммага эслатиб утди.
"проект" деганда нимани назарда тутди,билмадим. балки оналарини узбекистондан бадарга килиниши ва кайтарилишими,билмадим... хуллас САЙЁД опасидан "мен бекорга сиз билан бундай "перепалка" ни бошладим бундан узим афсусланаман.деб ёзди. шунчалик куркар экан нима килади ёзиб. ундан олдинрок ёзган твитеда "мен сизга олдин ялоклик килмаганман,энди нимага ялоклик килишим керак,куйсезчи." деб ёзган твитидан кейин койил дегандим,узокка чузилмади... нималар буларкин,курамиз"
, дея ёзди Самандар. (Шарҳ таҳрир қилинмаган ҳолда эълон қилинди)
XS
SM
MD
LG