Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:07

Ўзбекистонда амнистия масаласи бугун ҳал бўлиши мумкин


Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳбуслар амнистияни кутмоқда
Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳбуслар амнистияни кутмоқда
Олий Мажлис Сенатидаги манбанинг Озодликка хабар қилишича, амнистия тўғрисидаги қарор лойиҳаси Сенат кенгашининг бугунги мажлиси кун тартибига киритилиши мумкин.

Бу хабар арафасида айрим ахборот воситалари кутилаётган амнистия тафсилотлари тўғрисида ёзди.


Сенатдаги манба Озодликка айнан мана бундай деди:

- Ҳозирча бу масала кун тартибида йўқ. Соат 16.30 да (11 декабрь куни) Сенат кенгаши мажлиси бўлади. Бу масала ўша мажлисда маълум бўлади.

Фергана.ру сайти 11 декабрь куни ўз манбаларига таяниб, Олий Мажлис Сенатининг 12-13 декабрь кунлари ўтадиган ялпи мажлисида Конституция қабул қилинган куннинг 21 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қарор қабул қилиниши кутилаётгани тўғрисида ёзди.

Сайтга кўра, бу йил 92204 маҳбус озодликка чиқарилиши мумкин ва бу рақам ўтган йилги кўрсаткичдан 34 фоизга кўпдир.
XS
SM
MD
LG