Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:16

Бишкеклик ўзбеклар миллатдошларга кўмак жамғармасини ташкил қилди


Бишкеклик Равшанбек Йўлдошев Дўрдўй бозоридаги ўзбек тадбиркорларининг бошини бирлаштириб миллатдошларга кўмак жамғармасини ташкил қилди.
Бишкеклик Равшанбек Йўлдошев Дўрдўй бозоридаги ўзбек тадбиркорларининг бошини бирлаштириб миллатдошларга кўмак жамғармасини ташкил қилди.

Бишкекдаги Дўрдўй бозорида ишловчи ўзбек савдогарлари махсус жамғарма ташкил қилиб, 2010 йил воқеаларида жабрланган оилаларга ва кам таъминланган миллатдошларга меҳр-муруват ёрдами кўрсата бошлади.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 50 мингдан ортиқроқ этник ўзбек истиқомат қилиши айтилади. Улар асосан 1825 йилда Қўқон хони Мадалихоннинг фармони асосида Пишпек қаласини қуриш учун бу ерга юборилган наманганлик ва тошкентлик усталарнинг авлодларидир.

Бишкеклик Равшан Йўлдошев Пишпек қаласини барпо этган усталарнинг авлодларидан бири.
Бишкеклик савдогарлар миллатдошларга ёрдам жамғармасини тузди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:15 0:00
Бевосита линк


2010 йилги Ўш воқелари унинг ҳаётида туб бурилиш ясади. У шу кунгача ўзини оддий давлат хизматчиси сифатида ҳисоблаб, ўз вазифасини чин кўнгилдан адо этиш билан чекланган эди. Бироқ 2010 йил воқеалари унинг онгида туб бурилиш ясади. Равшанбек Қирғизистон фуқароси сифатида ўз мамлакати учун чинаккамига фойдали шахс бўлиш, миллатлараро ишонч ва барқарорликни қайта тиклаш жараёнига ўз ҳиссасини қўшиш иштиёқида ёна бошлади.

-Мен ижтимоий ҳимоя жамғармасида ишлайман. Бишкекдаги Дўрдўй бозорида муайян бир ҳудуд учун жавобгарман. Мен Дўрдўй бозорида бишкеклик ўзбек савдогарлари билан танишдим. Улар менга бир ғояни таклиф қилишди. Бу ғоя 2010 йилги Ўш қирғинидан жабрланган миллатдошларимзга ёрдам бериш ғояси эди, -дейди Равшан Йўлдошев.

Равшан аканинг айтишича, бу ғоя тез кунларда амалга тадбиқ этилди. Дўрдўй бозрида 20 мингдан ортиқ савдо шаҳобчалари мавжуд. Бу савдо шаҳобчаларида эса Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан келган савдогарлар билан олиб борилган чакана савдо натижасида доимо кам миқдордаги кийим-кечак маҳсулотлари ошиб қолади. Бу маҳсулотлар эса ўз таннарҳида бир неча ойлаб ўз харидорини кутиб туради.

Дўрдўй бозоридаги ўзбек савдогарлари мана шу маҳсулотларни арзон баҳода сотиб олишни ва бир ерга жамлашни, керакли миқдордаги маҳсулотлар жамланганидан сўнг Ўш ва Жалолободдаги миллатдошларга инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилишини таклиф қилишди.

Бозорда ўтказилган дастлабки тадқиқот бир неча минг долларлик кийим – кечаклар ва уй рўзғор буюмларини арзон нархда сотиб олиш имконияти мавжудлигини кўрсатди. Ўзбек тадбирокрлари пул йиғиб, бу маҳсулотларни сотиб олишди ва дастлабки икки КамАз юк Ўш шаҳрига жўнатилди.

Дўрдўй бозори савдогарларининг ўшликларга инсонпарварлик ёрдами
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:14 0:00
Бевосита линк

Айтиб ўтиш лозимки, бу даврда Ўшдаги ўзбекларнинг асосий қисмининг уйлари ёндирилган ва улар деярли ҳеч нарсасиз қолган бир вақт эди.

-Дастлабки кунларда жуда кўп маҳсулотларни сотиб олдик. Биз уларни КамАзларга юклаб, Ўш ва Жалолободга жўнатдик. Минглаб муҳтож ватандошларимизга ёрдам кўрсатдик, -дейди Равшан Йўлдошев.

Дастлабки ёрдамдан сўнг Дўрдўй бозоридаги ўзбек савдогарлари Ўш қирғинидан жабрланган ватандошлар айнан қайси маҳсулотларга муҳтож экани ҳақида аниқ тасаввурлар ҳосил қилган. Шундан сўнг Бишкекда меҳр-муруват жамғармаси ташкил этилди ва бугунги кунда у ўзбек аҳолисига адресли ёрдам кўрсатиш масаласи билан шуғулланмоқда.

-Биз бугунги кунда адресли ёрдам кўрсатиш масаласини ўрганмоқдамиз. Ҳозир у ёки бу ёрдамга муҳтож бўлган оилалар рўйхатини тузмоқдамиз. Бу ишда бизга Ўш ва Жалолобод шаҳридаги маҳалла қўмиталари расилдари ёрдам бермоқда. Биз қашшоқ оилаларни танлаб, улар айнан қандай ёрдамга муҳтож эканини ўрганмоқдамиз. Бугун бизнинг қўлимизда бир неча юз ёрдамга муҳтож оилаларнинг рўйхати бор. Навбати билан уларнинг ҳар бирига кўмак кўрсатамиз,- дейди Равшанбек Йўлдошев.
XS
SM
MD
LG