Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:40

Мактабга қуролланиб кирган москвалик ўқувчи икки кишини отиб ўлдирди


Душанба куни Москванинг Отрадное туманидаги 263-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчиси қурол билан ўз мактабига бостириб кириб, 20 нафарга яқин мактабдошини гаровга олди. Гаровгир ҳодиса жойига чақирилган полиция нарядини ўққа тутди, бир ўқитувчи ва бир полиция ходимини отиб ўлдирди. Ўсмирнинг ўз ўқитувчиси билан можародан сўнг бу ҳаракатга қўл ургани айтилмоқда.

Душанба куни Москванинг Отрадное туманидаги 263-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчиси қурол билан ўз мактабига бостириб кириб, 20 нафарга яқин мактабдошини гаровга олди. Гаровгир ҳодиса жойига чақирилган полиция нарядини ўққа тутди, бир ўқитувчи ва бир полиция ходимини отиб ўлдирди. Ўсмирнинг ўз ўқитувчиси билан можародан сўнг бу ҳаракатга қўл ургани айтилмоқда.


3 февраль куни Москванинг Отрадное туманидаги 263-сонли мактабга соат 12-ларда бостириб кирган ўсмир биология дарсида ўтирган 10 синф ўқувчиларини гаровга олди.

Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, у йўлда учраганларга: "Менга география ўқитувчиси керак!", деб бақирган. Кейин биология хонасига кириб олгач, синфхонадаги 24 ўқувчини гаровга олган.

Москва полицияси мактабга бостириб кирган жиноятчининг икки киши - география ўқитувчиси ва ҳодиса жойига етиб келган полиция ходимини отиб ўлдиргани, яна бир полициячига оғир жароҳат етказганини айтмоқда.

Полицияси расмийга кўра, қуролланган ўқувчи қисқа муддатда қўлга олинган:

- 20 нафар ўқувчи ва битта ўқитувчини гаровга олган шахс шу мактабнинг катта синф ўқувчиси экани аниқланди. Ҳозирда у зарарсизлантирилди, гаровга олинганлар озод этилди. Амалиёт давомида жиддий жароҳат олиб, полиция ходими нобуд бўлди. Шунингдек, яраланган география ўқитувчиси ҳам ўлди, дея маълумот берди Россия Ички ишлар вазирлиги расмийси Андрей Пилипчук.

Пилипчук мактабда қолган барча ўқувчи ва ходимлар эвакуация қилинганини қўшимча қилди. Мактабда отишма очган катта синф ўқувчисининг ўзи эса ҳибсга олинган.



Рус матбуоти хабарига кўра, боланинг қўлга олинишида унинг отаси кўмаклашган ва полиция ходимлари билан бирга музокарада қатнашиб, уни таслим бўлишга кўндирган.

Ўсмир ишлатган қурол эса унинг отаси номига қайд этилгани хабар қилинмоқда.

Терговчиларга топширилган ва исми ошкор этилмаётган ўсмир Россия Тергов қўмитаси ходимлари томонидан сўроқ қилинаётгани айтилди.

Норасмий манбаларда ўқ отган ўсмир – шу мактабнинг 10 синф ўқувчиси Сергей Гордеев, отиб ўлдирилган география ўқитувчиси эса – 37 ёшли Николай Кириллов. Отишмада яраланиб, шифохонада жон берган полиция ходимининг катта сержант Сергей Бушуев экани айтилмоқда.

Жароҳатланган яна бир полиция ходими ҳодиса жойидаги мактабнинг футбол майдончасидан вертолётда шифохонага олиб кетилди.

Терговчилар Сергей Гордеев география ўқитувчиси унга паст баҳо қўйиб, уни "олтин медал"дан маҳрум қилишга уринаётганликда айблаб, отганини маълум қилмоқда.

Ҳодиса жойига етиб келган Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрыкин Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 3 моддаси – “Қотиллик”, “Гаровга олиш” ва “Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимига таҳдид қилиш” асосида жиноий иш очилганини билдирди.

Озодлик воқеага оид қўшимча тафсилотларни кун давомида ёритиб боради. Янгиликларни Озодлик радиоси сайтида кузатинг!
XS
SM
MD
LG