Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:29

АҚШ: Намояндалар палатаси Украинадаги демократик жараёнларни қўллаб резолюция қабул қилди


АҚШ Конгрессининг Намояндалар палатаси Украинадаги демократик жараёнлар ва украин халқининг Европага интеграциялашиш йўлидаги хоҳиш-иродасини қўллаб резолюция қабул қилди.

Кўпчилик овоз билан қабул қилинган ҳужжатда Украина ҳукумати Киев ва бошқа шаҳарларда намойишлар ўтказаётган одамларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирилган.

Резолюцияда Вашингтон Украинадаги намойишчиларга нисбатан куч қўллашга рухсат берган расмийларга қаратилган санкциялар қўллашни кўриб чиқиши кераклиги қайд этилган.

Мазкур резолюция Демократик партия аъзоси Элиот Энгел томонидан палата муҳокамасига тақдим этилди.

Ундан олдин Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг Брюссел учрашувида Иттифоқ Украина билан Ассосиация ҳақида битм имзолаш ниятидан воз кечмагани маълум қилинди.
XS
SM
MD
LG